https://sputniknews.uz/20260709/bola-urish-aliment-etimlar-senat-ozgarishlar-58927343.html
Болани урганлик учун жавобгарлик, етимлар тарбияси: Сенат ўзгаришларни маъқуллади
Болани урганлик учун жавобгарлик, етимлар тарбияси: Сенат ўзгаришларни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Сенатда кўриб чиқилган қонун билан таълим муассасаларида болаларга жисмоний зўравонлик қилган ёки уларни таҳқирлаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
2026-07-09T13:24+0500
2026-07-09T13:24+0500
2026-07-09T14:02+0500
янги қонун
жамият
таълим
мактабгача таълим
сенаторлар
ўзбекистон олий мажлиси сенати
жавобгарлик
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/02/35606784_0:258:2727:1792_1920x0_80_0_0_586a1ff449a82103c3f44ad1d7388210.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг 17-ялпи мажлисида болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун маъқулланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.Қонун билан таълим ташкилотларида болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик содир этганлик ёки уларни таҳқирлаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.Ҳужжатда алимент билан боғлиқ норма ҳам белгиланмоқда. Унга кўра, давлат ёки нодавлат муассасасининг тўлиқ таъминотида бўлган бола учун ота ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмайди.Бундан ташқари, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга бериш тартиби ҳам ўзгармоқда. Қонун билан уларни оилага тарбияга фақат қариндошларига бериш қоидаси жорий этилмоқда.Сенаторларнинг фикрича, қонун болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим муассасаларида уларнинг қадр-қиммати ва дахлсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлайди.
https://sputniknews.uz/20260518/senat-qonunlar-maqullash-57662720.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/02/35606784_0:2:2727:2047_1920x0_80_0_0_d48306adf8899c050fc4d840199420b5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги қонун, жамият, таълим, мактабгача таълим, сенаторлар, ўзбекистон олий мажлиси сенати, жавобгарлик, болалар
янги қонун, жамият, таълим, мактабгача таълим, сенаторлар, ўзбекистон олий мажлиси сенати, жавобгарлик, болалар
Болани урганлик учун жавобгарлик, етимлар тарбияси: Сенат ўзгаришларни маъқуллади
13:24 09.07.2026 (янгиланди: 14:02 09.07.2026) Сенатда кўриб чиқилган қонун билан таълим ташкилотларида болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик қилган ёки уларни таҳқирлаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг 17-ялпи мажлисида болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун маъқулланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати
хабар берди.
Қонун билан таълим ташкилотларида болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик содир этганлик ёки уларни таҳқирлаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, педагогик фаолият давомида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўравонликка оид ҳуқуқбузарлик содир этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар бир йил давомида мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғуллана олмаслиги назарда тутилмоқда.
Ҳужжатда алимент билан боғлиқ норма ҳам белгиланмоқда. Унга кўра, давлат ёки нодавлат муассасасининг тўлиқ таъминотида бўлган бола учун ота ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга бериш тартиби ҳам ўзгармоқда. Қонун билан уларни оилага тарбияга фақат қариндошларига бериш қоидаси жорий этилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, қонун болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим муассасаларида уларнинг қадр-қиммати ва дахлсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлайди.