https://sputniknews.uz/20260518/senat-qonunlar-maqullash-57662720.html
"Пробег"ни яшириш, гиёҳвандлик моддалар ва зўравонлик: Сенат янги қонунларни маъқуллади
"Пробег"ни яшириш, гиёҳвандлик моддалар ва зўравонлик: Сенат янги қонунларни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Сенат автомобил пробегини яшириш, махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш, гиёҳвандлик моддалари ва зўравонликдан жабрланганларни ҳимоя қилишга оид қонунларни маъқуллади.
2026-05-18T16:49+0500
2026-05-18T16:49+0500
2026-05-18T16:56+0500
сенаторлар
ўзбекистон олий мажлиси сенати
янги қонун
автомобил
ҳайдовчилик гувоҳномаси
зўравонлик
жамият
гиёҳванд моддалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/05/48256352_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6cbc493c1a220b35465cf0e3b1933cc3.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Олий Мажлис Сенатида фуқаролар ҳаётига бевосита таъсир қиладиган бир қатор қонунлар маъқулланди. Улардан бири иккиламчи автомобиль бозоридаги алдов ҳолатларига — автомобил “пробег”ини яширишга тегишли.Автомобил "пробег"ини яширганлик учун жавобгарликМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгаришлардан бири иккиламчи автомобиль бозорига тегишли. Унга кўра, сотувчи автомобилнинг босиб ўтган масофасини кўрсатувчи одометр ускунаси ўзгартирилгани ёки алмаштирилганини билиб туриб, бу ҳақда харидорга айтмаса, жавобгарликка тортилиши мумкин.Бу ўзгариш автобозорда алдов ҳолатларини камайтириш ва харидор ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган.Ҳайдовчилик ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати қисқариши мумкинҚонун лойиҳасида махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ҳам янги тартиб назарда тутилмоқда. Ҳайдовчилик ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар учун жазо муддатини қисқартириш тартиби аниқлаштирилмоқда. Бу масалани фақат суд кўриб чиқади, такроран ҳуқуқбузарлик содир этганларга эса бундай енгиллик берилмайди.Гиёҳвандлик моддалари бўйича жавобгарлик кучайтириладиҚонун билан Жиноят кодексига янги нормалар киритилмоқда. Уларга кўра, ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлашнинг ўзи ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади..Шунингдек, наркотикларнинг ноқонуний муомаласига мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда ҳомийлик қилиш ёки бундай жиноятлар фош бўлишининг олдини олиш мақсадида хабар бериш учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқдаЗўравонликдан жабрланганлар ҳимояси кучайтириладиСенат зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва болалар ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонунни маъқуллади. Қонун билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига жабрланганлар манфаатини кўзлаб судларга давлат божисиз мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260401/jarima-ishonchnoma-haydovchi-rasmiylashtirilish-56638192.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/05/48256352_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_565fa1caee840201a9387824df4e20a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сенаторлар, ўзбекистон олий мажлиси сенати, янги қонун, автомобил, ҳайдовчилик гувоҳномаси, зўравонлик, жамият, гиёҳванд моддалар
сенаторлар, ўзбекистон олий мажлиси сенати, янги қонун, автомобил, ҳайдовчилик гувоҳномаси, зўравонлик, жамият, гиёҳванд моддалар
"Пробег"ни яшириш, гиёҳвандлик моддалар ва зўравонлик: Сенат янги қонунларни маъқуллади
16:49 18.05.2026 (янгиланди: 16:56 18.05.2026) Сенат автомобил "пробег"ини яшириш, махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш, гиёҳвандлик моддалари ва зўравонликдан жабрланганларни ҳимоя қилишга оид қонунларни маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Олий Мажлис Сенатида фуқаролар ҳаётига бевосита таъсир қиладиган бир қатор қонунлар
маъқулланди. Улардан бири иккиламчи автомобиль бозоридаги алдов ҳолатларига — автомобил “пробег”ини яширишга тегишли.
Автомобил "пробег"ини яширганлик учун жавобгарлик
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгаришлардан бири иккиламчи автомобиль бозорига тегишли. Унга кўра, сотувчи автомобилнинг босиб ўтган масофасини кўрсатувчи одометр ускунаси ўзгартирилгани ёки алмаштирилганини билиб туриб, бу ҳақда харидорга айтмаса, жавобгарликка тортилиши мумкин.
Бу ўзгариш автобозорда алдов ҳолатларини камайтириш ва харидор ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган.
Ҳайдовчилик ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати қисқариши мумкин
Қонун лойиҳасида махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ҳам янги тартиб назарда тутилмоқда.
Ҳайдовчилик ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар учун жазо муддатини қисқартириш тартиби аниқлаштирилмоқда. Бу масалани фақат суд кўриб чиқади, такроран ҳуқуқбузарлик содир этганларга эса бундай енгиллик берилмайди.
Гиёҳвандлик моддалари бўйича жавобгарлик кучайтирилади
Қонун билан Жиноят кодексига янги нормалар киритилмоқда. Уларга кўра, ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлашнинг ўзи ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади..
Шунингдек, наркотикларнинг ноқонуний муомаласига мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда ҳомийлик қилиш ёки бундай жиноятлар фош бўлишининг олдини олиш мақсадида хабар бериш учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
Зўравонликдан жабрланганлар ҳимояси кучайтирилади
Сенат зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва болалар ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонунни маъқуллади. Қонун билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига жабрланганлар манфаатини кўзлаб судларга давлат божисиз мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.