https://sputniknews.uz/20260804/ai-soliq-platforma-59485000.html
Солиқ қўмитаси "AI SOLIQ"ни ишга туширди: платформа тадбиркорларга қандай фойда беради?
Солиқ қўмитаси "AI SOLIQ"ни ишга туширди: платформа тадбиркорларга қандай фойда беради?
Sputnik Ўзбекистон
AI SOLIQ платформасида "AI Корхона", "AI Имтиёз" ва "AI Ҳисобот" хизматлари ишга тушди. Улар корхонанинг солиқ ҳолати, мавжуд имтиёзлар, ҳисобот муддатлари ва эҳтимолий хатолар бўйича тавсиялар беради.
2026-08-04T15:30+0500
2026-08-04T15:30+0500
2026-08-04T17:42+0500
ўзбекистон
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
тадбиркор
корхона
солиқ қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/04/59489429_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_c9867aa0b25c93ffd77fdf1c73efc2f4.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси сунъий интеллект технологиялари асосида ишлаб чиқилган AI SOLIQ ягона рақамли платформасини ишга туширди. Бу ҳақда пойтахтда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Таъкидланишича, янги платформа тадбиркорлар, бухгалтерлар ва ташкилот раҳбарларига солиқ маълумотларини бир неча сония ичида таҳлил қилиш, солиқ рейтинги, амалдаги имтиёзлар, ҳисоботлар ҳамда бошқа солиқ масалалари бўйича тезкор ва ишончли маълумот олиш имконини беради. Барча хизматлар чат форматида ишлайди.Ҳозирда платформа таркибида учта асосий хизмат — AI Корхона, AI Имтиёз ва AI Ҳисобот жорий этилган. Уларнинг ёрдамида фойдаланувчилар корхонанинг солиқ ҳолатини комплекс таҳлил қилиши, мавжуд солиқ имтиёзларини аниқлаши ҳамда ҳисоботларни ўз вақтида ва тўғри топшириш бўйича амалий тавсиялар олиши мумкин.Солиқ қўмитаси раисининг сунъий интеллект ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича маслаҳатчиси Алишер Элмуродовнинг таъкидлашича, AI SOLIQ бошқа сунъий интеллект хизматларидан расмий ва ишончли маълумотлар базасига таяниши билан фарқ қилади.Матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти директори Фаррух Аҳмаджонов ҳам платформанинг имкониятлари ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, AI SOLIQ солиқ тўловчилар учун вақт ва маблағни тежаш, ортиқча қоғозбозликни қисқартириш ҳамда солиққа оид маълумотларни бир жойнинг ўзида олиш имконини яратади.Маълум қилинишича, яқин вақтда платформа имкониятлари янада кенгайтирилиб, AI Мурожаатлар ва AI Ёрдамчи хизматлари ҳам ишга туширилади.Солиқ қўмитасига кўра, AI SOLIQ платформасининг ишга туширилиши солиқ тизимини рақамли трансформация қилишдаги муҳим босқичлардан бири бўлиб, давлат хизматларининг очиқлиги, шаффофлиги ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20260401/soliq-kredit-qarzlar-undirish-osonlashish-56635955.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/04/59489429_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_f574911dcfd7b1d6ecf5ad1fa41c308e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, тадбиркор, корхона, солиқ қўмитаси
ўзбекистон, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, тадбиркор, корхона, солиқ қўмитаси
Солиқ қўмитаси "AI SOLIQ"ни ишга туширди: платформа тадбиркорларга қандай фойда беради?
15:30 04.08.2026 (янгиланди: 17:42 04.08.2026) AI SOLIQ корхона ҳолати, имтиёз ва ҳисоботларни расмий база асосида таҳлил қилиб, аниқланган муаммоларга ечим таклиф этади.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси сунъий интеллект технологиялари асосида ишлаб чиқилган AI SOLIQ ягона рақамли платформасини ишга туширди. Бу ҳақда пойтахтда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Таъкидланишича, янги платформа тадбиркорлар, бухгалтерлар ва ташкилот раҳбарларига солиқ маълумотларини бир неча сония ичида таҳлил қилиш, солиқ рейтинги, амалдаги имтиёзлар, ҳисоботлар ҳамда бошқа солиқ масалалари бўйича тезкор ва ишончли маълумот олиш имконини беради. Барча хизматлар чат форматида ишлайди.
Ҳозирда платформа таркибида учта асосий хизмат — AI Корхона, AI Имтиёз ва AI Ҳисобот жорий этилган. Уларнинг ёрдамида фойдаланувчилар корхонанинг солиқ ҳолатини комплекс таҳлил қилиши, мавжуд солиқ имтиёзларини аниқлаши ҳамда ҳисоботларни ўз вақтида ва тўғри топшириш бўйича амалий тавсиялар олиши мумкин.
Солиқ қўмитаси раисининг сунъий интеллект ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича маслаҳатчиси Алишер Элмуродовнинг таъкидлашича, AI SOLIQ бошқа сунъий интеллект хизматларидан расмий ва ишончли маълумотлар базасига таяниши билан фарқ қилади.
"Бугунги кунда ChatGPT ва Gemini каби сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш кенг оммалашган. AI SOLIQ платформасининг асосий афзаллиги шундаки, ундаги маълумотлар умумий манбалардан эмас, балки Солиқ қўмитасининг расмий ахборот базасидан шакллантирилади. Шу боис фойдаланувчилар ушбу тизим орқали тақдим этиладиган маълумотларга юқори даражада ишониши, солиқ тўловлари ва ҳисоботлар билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳамда ишончли ҳал қилиши мумкин", — деди Алишер Элмуродов.
Матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти директори Фаррух Аҳмаджонов ҳам платформанинг имкониятлари ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, AI SOLIQ солиқ тўловчилар учун вақт ва маблағни тежаш, ортиқча қоғозбозликни қисқартириш ҳамда солиққа оид маълумотларни бир жойнинг ўзида олиш имконини яратади.
"Тизим солиқ тўловчининг қарздорлиги, мавжуд муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида маълумот беради. Шу маънода у рақамли маслаҳатчи вазифасини ҳам бажаради. Платформа нафақат фуқаролар ва тадбиркорлар, балки солиқ органлари ходимлари учун ҳам катта қулайлик яратади. Илгари кўп вақт талаб қилган жараёнлар эндиликда анча қисқа вақтда бажарилади", — деди Фаррух Аҳмаджонов.
Маълум қилинишича, яқин вақтда платформа имкониятлари янада кенгайтирилиб, AI Мурожаатлар ва AI Ёрдамчи хизматлари ҳам ишга туширилади.
Солиқ қўмитасига кўра, AI SOLIQ платформасининг ишга туширилиши солиқ тизимини рақамли трансформация қилишдаги муҳим босқичлардан бири бўлиб, давлат хизматларининг очиқлиги, шаффофлиги ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.