https://sputniknews.uz/20260401/soliq-kredit-qarzlar-undirish-osonlashish-56635955.html
Солиқ ва кредит қарзларини ундиришда СИ қўлланади, ижродаги мол-мулкни сотиш осонлашади
Солиқ ва кредит қарзларини ундиришда СИ қўлланади, ижродаги мол-мулкни сотиш осонлашади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда солиқ ва кредит қарзларини ундириш тартиби ўзгаради: қарорларнинг 70 фоизи сунъий интеллект асосида қабул қилинади, қарздор мол-мулкини эса тўғридан-тўғри онлайн-аукционга чиқариш мумкин бўлади.
2026-04-01T09:49+0500
2026-04-01T09:49+0500
2026-04-01T10:06+0500
ўзбекистон
жамият
мажбурий ижро бюроси (миб)
солиқ
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1111/56/11115608_0:664:2458:2047_1920x0_80_0_0_63459dc2f31a0fb721603232c58c969a.jpg
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш тартиби янада соддалаштирилади. Бу президентнинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ҳамда самарадорлигини оширишга қаратилган фармонида назарда тутилган.Фармонга кўра, энди солиқ қарзи ва кредит қарздорлиги бўйича мол-мулкни сотиш, хатлаш ва савдога чиқариш жараёнларида янгича ёндашув жорий этилади.Шунингдек, юридик шахслар мол-мулкини хатлаш ва кўздан кечириш билан боғлиқ айрим жараёнлар:Савдоларни ташкил этишга оид ҳужжатлар электрон платформалар орқали юборилади. Хатлаш ва кўздан кечириш далолатномалари асосида сотилган ёки сотувга таклиф этилган мол-мулкни расмийлаштириш билан боғлиқ хатарлар эса расмийлаштирувчи идоралар зиммасида қолади.Бундан ташқари, 2027 йил 1 январдан давлат ижрочилари қабул қиладиган қарорларнинг камида 70 фоизи сунъий интеллект ва ахборот тизимлари орқали автоматлаштирилади, ижро жараёнлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.2026 йил 1 июлдан эса суд ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан давлат даромадига ўтказиладиган автомототранспорт ҳамда кўчмас мулклар давлат ижрочиси қарори билан тўғридан-тўғри Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилади.
https://sputniknews.uz/20260317/soliq-qarz-elektr-tolov-cheklov-56331879.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1111/56/11115608_0:203:2458:2047_1920x0_80_0_0_9d48da54af989d93821c35b8431231f6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
солиқ қарзи, кредит қарзи, сунъий интеллект, ai, ижро ҳужжатлари, давлат ижрочиси, муаммоли кредит, мол-мулкни сотиш, ўзбекистон
солиқ қарзи, кредит қарзи, сунъий интеллект, ai, ижро ҳужжатлари, давлат ижрочиси, муаммоли кредит, мол-мулкни сотиш, ўзбекистон
Солиқ ва кредит қарзларини ундиришда СИ қўлланади, ижродаги мол-мулкни сотиш осонлашади
09:49 01.04.2026 (янгиланди: 10:06 01.04.2026) Янги тартибга кўра, қарзларни ундиришда қарорларнинг катта қисми сунъий интеллект асосида қабул қилинади, ундирувчи эса қарздор мол-мулкини тўғридан-тўғри аукционга чиқара олади.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш тартиби янада соддалаштирилади. Бу президентнинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ҳамда самарадорлигини оширишга қаратилган фармонида
назарда тутилган.
Фармонга кўра, энди солиқ қарзи ва кредит қарздорлиги бўйича мол-мулкни сотиш, хатлаш ва савдога чиқариш жараёнларида янгича ёндашув жорий этилади.
Жумладан, ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ундирувчи томон расмийлаштирган процессуал ҳужжатлар асосида давлат ижрочиси қарори билан электрон онлайн-аукцион орқали сотиш имкони яратилади.
Шунингдек, юридик шахслар мол-мулкини хатлаш ва кўздан кечириш билан боғлиқ айрим жараёнлар:
солиқ қарзлари бўйича солиқ органи мансабдор шахси;
гаров билан таъминланган мажбуриятлар бўйича эса тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилади.
Савдоларни ташкил этишга оид ҳужжатлар электрон платформалар орқали юборилади. Хатлаш ва кўздан кечириш далолатномалари асосида сотилган ёки сотувга таклиф этилган мол-мулкни расмийлаштириш билан боғлиқ хатарлар эса расмийлаштирувчи идоралар зиммасида қолади.
Бундан ташқари, 2027 йил 1 январдан давлат ижрочилари қабул қиладиган қарорларнинг камида 70 фоизи сунъий интеллект ва ахборот тизимлари орқали автоматлаштирилади, ижро жараёнлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.
2026 йил 1 июлдан эса суд ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан давлат даромадига ўтказиладиган автомототранспорт ҳамда кўчмас мулклар давлат ижрочиси қарори билан тўғридан-тўғри Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилади.