Тошкент ва Қорақалпоғистон етакчи: биринчи ярим йилликда ЯҲМ энг тез ўсган 5 ҳудуд

Oбуна бўлиш
Биринчи ярим йилликда Тошкент шаҳри ЯҲМ ўсишида етакчиликни сақлади, Қорақалпоғистон эса энг катта тезлашишни қайд этди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, республика ЯИМи январь–июнь ойларида 8,5 фоизга ўсган.
2026 йилнинг биринчи ярмида ЯҲМ ўсиши бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилди. Кейинги ўринларни Қорақалпоғистон, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари эгаллади.
Ушбу бешликда энг катта тезлашиш Қорақалпоғистонда кузатилди. Республикада ЯҲМ ўсиши 2025 йилнинг биринчи ярмидаги 5,2 фоиздан 10,2 фоизга етди — фарқ 5 фоиз бандини ташкил қилди.
Тошкент шаҳрида ўсиш 10,6 фоиздан 13,3 фоизга, Самарқандда 7 фоиздан 9,7 фоизга ошди. Фарғонада кўрсаткич 6,8 фоиздан 9,1 фоизга, Хоразмда эса 7,4 фоиздан 9,1 фоизга тезлашди.
Бир йилда етакчилар қандай ўзгарди?
Қўмитанинг қайта баҳоланган маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида ЯҲМ ўсиши бўйича кучли учликни:
1.
Тошкент шаҳри — 10,6 фоиз;
2.
Жиззах вилояти — 7,9 фоиз;
3.
Навоий вилояти — 7,9 фоизни ташкил этган эди.
Янгиликлар лентаси
0