https://sputniknews.uz/20260803/yahm-osish-hudud-59457239.html
Тошкент ва Қорақалпоғистон етакчи: биринчи ярим йилликда ЯҲМ энг тез ўсган 5 ҳудуд
Тошкент ва Қорақалпоғистон етакчи: биринчи ярим йилликда ЯҲМ энг тез ўсган 5 ҳудуд
Sputnik Ўзбекистон
2026 йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳри ЯҲМ ўсиши бўйича 13,3 фоиз билан етакчи бўлди. Қорақалпоғистонда суръат 5 фоиз бандига тезлашди, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм кучли бешликка кирди.
2026-08-03T13:51+0500
2026-08-03T13:51+0500
2026-08-03T13:51+0500
инфографика
миллий статистика қўмитаси
яим
тошкент
қорақалпоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/03/59447534_0:0:1281:720_1920x0_80_0_0_101a45e5f41772ab89dac095d972e844.png
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, республика ЯИМи январь–июнь ойларида 8,5 фоизга ўсган. 2026 йилнинг биринчи ярмида ЯҲМ ўсиши бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилди. Кейинги ўринларни Қорақалпоғистон, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари эгаллади.Ушбу бешликда энг катта тезлашиш Қорақалпоғистонда кузатилди. Республикада ЯҲМ ўсиши 2025 йилнинг биринчи ярмидаги 5,2 фоиздан 10,2 фоизга етди — фарқ 5 фоиз бандини ташкил қилди.Тошкент шаҳрида ўсиш 10,6 фоиздан 13,3 фоизга, Самарқандда 7 фоиздан 9,7 фоизга ошди. Фарғонада кўрсаткич 6,8 фоиздан 9,1 фоизга, Хоразмда эса 7,4 фоиздан 9,1 фоизга тезлашди.Бир йилда етакчилар қандай ўзгарди?Қўмитанинг қайта баҳоланган маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида ЯҲМ ўсиши бўйича кучли учликни:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/03/59447534_156:0:1116:720_1920x0_80_0_0_5b572e74449a6e033da876e64401f404.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инфографика, миллий статистика қўмитаси , яим, тошкент, қорақалпоғистон, инфографика
инфографика, миллий статистика қўмитаси , яим, тошкент, қорақалпоғистон, инфографика
Тошкент ва Қорақалпоғистон етакчи: биринчи ярим йилликда ЯҲМ энг тез ўсган 5 ҳудуд
Биринчи ярим йилликда Тошкент шаҳри ЯҲМ ўсишида етакчиликни сақлади, Қорақалпоғистон эса энг катта тезлашишни қайд этди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, республика ЯИМи январь–июнь ойларида 8,5 фоизга ўсган.
2026 йилнинг биринчи ярмида ЯҲМ ўсиши бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилди. Кейинги ўринларни Қорақалпоғистон, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари эгаллади.
Ушбу бешликда энг катта тезлашиш Қорақалпоғистонда кузатилди. Республикада ЯҲМ ўсиши 2025 йилнинг биринчи ярмидаги 5,2 фоиздан 10,2 фоизга етди — фарқ 5 фоиз бандини ташкил қилди.
Тошкент шаҳрида ўсиш 10,6 фоиздан 13,3 фоизга, Самарқандда 7 фоиздан 9,7 фоизга ошди. Фарғонада кўрсаткич 6,8 фоиздан 9,1 фоизга, Хоразмда эса 7,4 фоиздан 9,1 фоизга тезлашди.
Бир йилда етакчилар қандай ўзгарди?
Қўмитанинг қайта баҳоланган маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида ЯҲМ ўсиши бўйича кучли учликни:
1.
Тошкент шаҳри — 10,6 фоиз;
2.
Жиззах вилояти — 7,9 фоиз;
3.
Навоий вилояти — 7,9 фоизни ташкил этган эди.