https://sputniknews.uz/20260803/trump-iran-zarba-bekor-qilish-59447324.html
Саудия Арабистонининг огоҳлантиришидан сўнг Трамп Эронга зарбани бекор қилди
Саудия Арабистонининг огоҳлантиришидан сўнг Трамп Эронга зарбани бекор қилди
Sputnik Ўзбекистон
Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва БАА раҳбарларининг огоҳлантиришларидан сўнг Эронга режалаштирилган зарбани бекор қилди. Эр-Риёд эскалация Форс кўрфази ва жаҳон иқтисодиёти учун оғир оқибатларга олиб келишини айтган.
2026-08-03T10:56+0500
2026-08-03T10:56+0500
2026-08-03T10:56+0500
дунё янгиликлари
ақш – эрон можароси
дональд трамп
қатар
кувайт
нефть
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/03/59447143_0:46:2613:1516_1920x0_80_0_0_99abfe1e4c1ed90f17d6c649cebd4a9b.jpg
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги бошқа иттифоқчиларининг огоҳлантиришларидан сўнг Эронга режалаштирилган янги зарбани бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари якшанба куни Иккинчи жаҳон урушидан буёнги энг йирик ҳужумни амалга оширишга тайёр турган.Америка раҳбари журналистларга Саудия Арабистони, Қатар ва БАА янги зарба ўрнига келишувга эришишни маъқул кўрганини айтди. Трампнинг ўзи Форс кўрфази давлатлари раҳбарларининг позицияси унинг қарорига жиддий таъсир қилганини тан олган.AP ёзишича, Муҳаммад бин Салмон Трамп билан телефон мулоқотида янги ҳужум минтақадаги можарони янада кенгайтириши мумкинлигини таъкидлаган.Эр-Риёднинг хавотирига кўра, АҚШнинг янги зарбаларига жавобан Эрон Форс кўрфазидаги Америка иттифоқчиларига ҳужум қилиши мумкин. Бундай эскалация нефть етказиб бериш, денгиз қатнови ва жаҳон иқтисодиёти учун оғир оқибатларга олиб келиши эҳтимоли бор.Саудия томони Қироллик, БАА ва Қатар эҳтимолий ҳужумлардан ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга эканини билдирган. Бироқ Ироқдаги Эрон тарафдори бўлган қуролли тузилмалар ҳужумига Кувайт нисбатан заифроқ бўлиши мумкинлиги қайд этилган.Трамп Муҳаммад бин Салмондан зарба ёки келишувдан қайси бирини маъқул кўришини сўраган. АҚШ президентининг айтишича, Форс кўрфази раҳбарлари ҳужумнинг кейинги оқибатларини олдиндан билиб бўлмаслиги сабабли музокараларни танлаган.Кутилаётган келишув доирасида Ормуз бўғозида кемалар қатновини тиклаш, минтақадаги ҳужумларни тўхтатиш ва АҚШ—Эрон музокараларини қайта бошлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.Эрон томони эса Ормуз бўғози 28 февралгача бўлган ҳолатига тўлиқ қайтмаслигини маълум қилди. Теҳрон ҳозирча бўғозни тўлиқ очиш эмас, Омон билан биргаликда кемалар қатновининг янги тартибини муҳокама қилаётганини билдирган.Трамп Эронга зарбани бекор қилганидан сўнг жаҳон бозорида нефть нархи 5 фоиздан зиёд пасайди. Brent нефти бир баррель учун 83,44 долларгача арзонлашди.
https://sputniknews.uz/20260731/eron-aqshning-bahrayn-va-quvaytdagi-harbiy-bazalariga-zarba-berdi-59399574.html
қатар
кувайт
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/03/59447143_146:0:2469:1742_1920x0_80_0_0_9f8ef387b736326702effcd1c1b26235.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, ақш – эрон можароси, дональд трамп, қатар, кувайт, нефть
дунё янгиликлари, ақш – эрон можароси, дональд трамп, қатар, кувайт, нефть
Саудия Арабистонининг огоҳлантиришидан сўнг Трамп Эронга зарбани бекор қилди
Саудия Арабистони янги ҳужум минтақавий можарони кучайтириши ва жаҳон иқтисодиётига оғир зарба бўлишидан жиддий огоҳлантирди
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги бошқа иттифоқчиларининг огоҳлантиришларидан сўнг Эронга режалаштирилган янги зарбани бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари якшанба куни Иккинчи жаҳон урушидан буёнги энг йирик ҳужумни амалга оширишга тайёр турган.
Бироқ у Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Қатар амири ва БАА президенти билан мулоқотдан кейин дипломатик келишувга яна вақт беришга қарор қилган.
Америка раҳбари журналистларга Саудия Арабистони, Қатар ва БАА янги зарба ўрнига келишувга эришишни маъқул кўрганини айтди. Трампнинг ўзи Форс кўрфази давлатлари раҳбарларининг позицияси унинг қарорига жиддий таъсир қилганини тан олган.
AP ёзишича, Муҳаммад бин Салмон Трамп билан телефон мулоқотида янги ҳужум минтақадаги можарони янада кенгайтириши мумкинлигини таъкидлаган.
Эр-Риёднинг хавотирига кўра, АҚШнинг янги зарбаларига жавобан Эрон Форс кўрфазидаги Америка иттифоқчиларига ҳужум қилиши мумкин. Бундай эскалация нефть етказиб бериш, денгиз қатнови ва жаҳон иқтисодиёти учун оғир оқибатларга олиб келиши эҳтимоли бор.
Саудия томони Қироллик, БАА ва Қатар эҳтимолий ҳужумлардан ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга эканини билдирган. Бироқ Ироқдаги Эрон тарафдори бўлган қуролли тузилмалар ҳужумига Кувайт нисбатан заифроқ бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
Трамп Муҳаммад бин Салмондан зарба ёки келишувдан қайси бирини маъқул кўришини сўраган. АҚШ президентининг айтишича, Форс кўрфази раҳбарлари ҳужумнинг кейинги оқибатларини олдиндан билиб бўлмаслиги сабабли музокараларни танлаган.
Кутилаётган келишув доирасида Ормуз бўғозида кемалар қатновини тиклаш, минтақадаги ҳужумларни тўхтатиш ва АҚШ—Эрон музокараларини қайта бошлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Бунинг эвазига Вашингтон Эронга қарши денгиз блокадасини бекор қилиши ва мамлакатга нефть экспортини қайта бошлаш имконини бериши мумкин.
Эрон томони эса Ормуз бўғози 28 февралгача бўлган ҳолатига тўлиқ қайтмаслигини маълум қилди. Теҳрон ҳозирча бўғозни тўлиқ очиш эмас, Омон билан биргаликда кемалар қатновининг янги тартибини муҳокама қилаётганини билдирган.
Трамп Эронга зарбани бекор қилганидан сўнг жаҳон бозорида нефть нархи 5 фоиздан зиёд пасайди. Brent нефти бир баррель учун 83,44 долларгача арзонлашди.