"Ўзбекнефтгаз": натижалар ва режалар президентга тақдим этилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту представлен отчет о деятельности АО "Узбекнефтегаз" в первом полугодии
Президенту представлен отчет о деятельности АО Узбекнефтегаз в первом полугодии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2026
Oбуна бўлиш
Авиақатновлар кўпайиши сабаб июль-декабрда Ўзбекистонда авиакеросинга талаб 27 фоиз ошиб, 375 минг тоннага етиши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти ва йил якунига қадар вазифалари юзасидан ҳисобот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Жамият олти ойда 11,5 миллиард куб метр табиий газ қазиб чиқарди. Нефть, дизель ёнилғиси, авиакеросин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш прогноздан юқори бўлди.
Йил якунига қадар 1 миллион 100 минг тонна автобензин, 983 минг тонна дизель ёнилғиси, 310 минг тонна авиакеросин, 606 минг тонна суюлтирилган газ ва қарийб 1 миллион 180 минг тонна синтетик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Геосиёсий вазият таъсирида Марказий Осиё йўналишида авиақатновлар кўпайиб, Ўзбекистонга рейслар сони 2025 йилга нисбатан ошди. Июль-декабрда авиакеросинга талаб 375 минг тоннага етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоиз ўсиши кутилмоқда. Унинг асосий қисми маҳаллий заводлар ҳисобидан қопланади.
Айрим ҳамкор давлатларда нефть маҳсулотлари экспорти чеклангани сабабли Грузия, Ироқ ва бошқа мамлакатлардан авиакеросин импорт қилиш йўлга қўйилди.
Ҳисоботда “Ўзбекгеофизика”ни модернизация қилиш режалари ҳам тақдим этилди. Кон-геофизика ускуналарини янгилаш ва дала 3D сейсмик мажмуасини харид қилиш учун 38,8 миллион доллар йўналтирилади.
АҚШнинг Schlumberger компанияси билан сейсмик маълумотларни қайта ишлаш маркази ташкил этилади. Унда суперкомпьютер, янги дастурлар ва сунъий интеллект технологиялари жорий қилинади.
Натижада йиллик 3D сейсмик тадқиқотлар майдони 1 минг 800 дан 5 минг квадрат километрга, ўрганиш чуқурлиги 4,5 мингдан 8 минг метрга, истиқболли геологик тузилмалар сони 19 тадан 30 тага ошади.
Қудуқ қурилишида юқори ҳарорат ва босимга чидамли материаллар, ультратовушли каротаж, реал вақтда геофизик назорат ва горизонтал бурғилаш жорий этилади. Бу қудуқлар ишончлилиги ва маҳсулдорлигини оширади.
Президент ознакомился с ходом выполнения поручений по АО Узбекнефтегаз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2026
Янги газ қудуқлари ва қидирувни кучайтириш: “Ўзбекнефтгаз”даги ўзгаришлар кўриб чиқилди
Янгиликлар лентаси
0