Буюк Британиянинг Ўзбекистондан импорти 2025 йилда олти баробар ошди

© Sputnik / Сгенерировано ИИФлаги Великобритании и Узбекистана
Флаги Великобритании и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2026
Oбуна бўлиш
2025 йилда Буюк Британиянинг Ўзбекистондан импорти 519 фоизга ошиб, 1,5 млрд фунтга, савдо айланмаси 2,1 млрд фунтга етди.
ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. Буюк Британиянинг Ўзбекистондан товар ва хизматлар импорти 2025 йилда 1,5 млрд фунтга етди. Бу 2024 йилга нисбатан 519 фоиз ёки 1,3 млрд фунтга кўп. Бу ҳақда Буюк Британия Бизнес ва савдо департаментининг 31 июлда янгиланган статистик бюллетенида маълум қилинди.
Импортнинг асосий қисмини товарлар ташкил этган. Уларнинг қиймати 670,4 фоизга ошиб, 1,4 млрд фунтга етди. Ўзбекистондан хизматлар импорти эса 120,6 фоизга ўсиб, 150 млн фунтни ташкил қилди.
Шу даврда икки мамлакат ўртасидаги умумий савдо айланмаси 2,1 млрд фунтга етди — бу аввалги йилга нисбатан 268,2 фоизга кўп. Буюк Британиянинг Ўзбекистонга экспорти ҳам 79,9 фоизга ошиб, 592 млн фунтни ташкил этди.
Бироқ бундай кескин ўсишда олтин савдосининг таъсири бўлиши мумкин. Бюллетенда ташқи савдо статистикасига “аниқланмаган товарлар” тоифасида ҳисобга олинадиган номонетар олтин ҳам киритилиши ва у айрим давлатлар бўйича динамикага жиддий таъсир қилиши қайд этилган.
Британия статистикасига кўра, 1,5 млрд фунтлик кўрсаткич 2016–2025 йиллар оралиғидаги энг юқори натижадир. Бунгача энг катта ҳажм 2019 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда импорт 436 млн фунтни ташкил этган.
Ташқи савдода топ-5 давлат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2026
Ўзбекистоннинг топ-5 ташқи савдо ҳамкорлари
Янгиликлар лентаси
0