Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия яна иккита аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди

Oбуна бўлиш
Ўтган тунда Россия узоқ масофали зарбалар билан Киевда олтита ҳарбий саноат корхонасини вайрон қилди.
ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Россия Қуролли кучлари бугун Харков ва Запорожье вилоятида яна иккита аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

"Ғарб" кучлар гуруҳи бўлинмалари Харков вилоятидаги Олховка қишлоғи устидан, "Шарқ" кучлар гуруҳи бўлинмалари Запорожье вилоятидаги Любицкое қишлоғини озод қилди, дейилади хабарда.

Кун давомида Украина қўшинлари йўқотишлари 1330 нафар ҳарбий хизматчи, 9 та зирҳли жанговар техника, 12 та дала артиллерия қуроллари, 108 та ҳарбий автомобил ва 743 та учувчисиз аппаратларни ташкил қилди.

Тунги зарбалар

Ўтган тунда Россия Қуролли Кучлари қуруқлик ва денгизда жойлашган узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ва учувчисиз аппаратлари ёрдамида Киев ва Киев вилоятидаги ҳарбий-саноат комплекси объектлари ва логистика марказларига кенг кўламли зарба берди.

Зарбалар қуйидаги нишонларга тегди:
"Радиозмерител" давлат корхонаси вайрон қилинди. Киевда жойлашган ушбу корхона "Нептун-МД" бошқариладиган ракеталари, FirePoint-7, -9 ва Гром-2 операцион-тактик ракеталари учун электрон компонентларни ишлаб чиқарган.
"Киев-1" ("Буревестник" давлат корхонаси) электрон саноати йиғиш заводи, узоқ ва ўрта масофали учувчисиз аппаратлари учун электрон компонентлар ва турли қисмлар ва радар ускуналари ишлаб чиқарган.
"Киев-111" саноат корхонаси "Файер Пойнт" ва "Фламинго" ракеталари учун компонентлар ва жанговар каллаклар ишлаб чиқарган.
"Киев-25" саноат корхонаси ("ПВ ГРУПП Украина") "Lima" электрон кураш тизимлари учун дастурий таъминот ва аппарат воситаларини ишлаб чиқарган.
"Киев-21" - "Дэд Флай", "Оса Камикадзе", "Линк Дрон" ва "Тандер" учувчисиз аппаратларни йиғиш ва сақлаш корхонаси.
"Вишневое" логистика маркази. Киев вилоятида жойлашган ушбу корхона учувчисиз аппаратларнинг алоҳида компонентларни сақлаш, йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланган.
Одесса жанубида Қора денгизда сузиб кетаётган иккита қуруқ юк кемаси шикастланган. Улар Украина портига ҳарбий юкларни ташиган.
Янгиликлар лентаси
0