Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Қуролли кучлари ҳафта давомида 12та аҳоли пунктини назоратга олди

Oбуна бўлиш
Ҳафта давомида Украина 9,5 мингдан ортиқ аскарини йўқотди.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Россия Қуролли кучлари 25-31 июль кунлари махсус операция ҳудудида 31та аҳоли пунктини назоратга олди деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.

Жумладан Харков вилоятидаги Веровка, Юрченково, ДХР ҳудудидаги Стенки, Красноярское, Светлое, Красний Кут, Шевченко, Суми вилоятида Могрици, Малая Слободка, Торское, Новая Сеч, Днепропетровск вилоятида Коммунаровка, дейилади хабарда.


Мудофаа вазирлигининг ҳафталик брифингидан асосий баёнотлар:

Украина ҳарбий-саноат комплекси объектлари ва логистика марказларига 15 та гуруҳли ҳужум уюштирди.
Запорожье вилояти ва ДХРда Украина Қуролли Кучлари жангариларининг тўпланган жойларини йўқ қилиш учун ҳаво бомбаларидан фойдаланди. (видео)
Ҳаво мудофааси тизимлари ҳафта ичида Украинанинг тўртта узоқ масофали "Нептун" ракеталари ва 5103 та Украина самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратларини (УАВ) уриб туширди.
Украина Қуролли Кучлари томонидан фойдаланиладиган 31 та денгиз кемасини, жумладан, 23 та қуруқ юк ташиш кемаларини йўқ қилди.
️Қора денгиз флоти кучлари бир ҳафта ичида Украина Қуролли Кучларининг учта экипажсиз қайиғини йўқ қилди.
Ҳафта давомида Украина Қуролли Кучлари 9635 нафар аскар, 94та жанговар зирҳли машина, 45та дала артиллерия тўпи, 585та автомобилини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0