Ўзбекистон 2027 йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади

© Sputnik / Abdubakir YunusovФутбольный мяч
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2027 йилда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳсларини қабул қилади.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистон 2027 йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қитъа футболига доир қатор қарорлар тасдиқланди.
Унга кўра, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2027 йилги Осиё кубоги Ўзбекистонда, 2029 йилги мусобақа эса Саудия Арабистонида ўтказилади.
Шунингдек, Япония 2028 йилги U-23 Осиё кубоги мезбони этиб белгиланди. Ушбу турнир Лос-Анжелесдаги 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинларига Осиё саралаши вазифасини бажаради.
Йиғилишда клублар ва ёшлар мусобақалари регламентига ҳам ўзгартишлар киритилди. Хусусан, 2026/27 йилги мавсумдан "AFC Champions League Elite" турнирини 32 жамоа иштирокидаги янги форматда ўтказиш, шунингдек, U-20 Осиё кубоги саралаш тизимини янгилаш тасдиқланди.
Сборная Узбекистана U-17 квалифицировалась на чемпионат мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2026
Ўзбекистон U-17 термаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Янгиликлар лентаси
0