Ўзбекистон U-17 термаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олди

© UFA - Федерация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана U-17 квалифицировалась на чемпионат мира
Сборная Узбекистана U-17 квалифицировалась на чемпионат мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон U-17 термаси Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё кубоги чорак финалига ва Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футбол бўйича Осиё кубогида Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Жидда шаҳрида ўтган учрашувдаги ғалаба Ўзбекистонга нафақат мусобақанинг чорак финалига чиқиш, балки Қатарда ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси хабар берди.
Шу тариқа, амалдаги чемпион ҳисобланган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кетма-кет иккинчи марта дунё биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ўзбекистоннинг ғалабаси Австралия терма жамоасининг ҳам кейинги босқичга чиқишини таъминлади. Энди Ўзбекистон ва Австралия гуруҳ ғолиблиги учун ўзаро баҳс олиб боради.
Ҳиндистон эса ушбу мағлубиятдан сўнг мусобақадаги иштирокини якунлади.
Сборная Узбекистана до 17 лет в третий раз в своей истории вышла в финал Кубка Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2025
Футбол: Ўзбекистон U-17 терма жамоаси КХДРни мағлуб этди ва Осиё кубоги финалига йўл олди
Янгиликлар лентаси
0