“АТОМ” музейи: Россия ва Ўзбекистонни боғлайдиган тарих — видео

Oбуна бўлиш
Москвадаги “АТОМ” музейида совет атом лойиҳасининг Ўзбекистон билан боғлиқ тарихи ва замонавий технологиялар намойиш этилмоқда.
Москвадаги “АТОМ” музейи атом соҳасининг ўтмиши, бугуни ва келажагини бир экспозицияда намойиш этади. Бу ерда биринчи совет ядро реактори қандай ишлагани, атом лойиҳаси учун уран қаерларда қазиб олингани ва замонавий атом технологиялари тиббиёт, энергетика ҳамда космик тадқиқотларда қандай қўлланилаётганини кўриш мумкин.
ВДНХ (Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси)да жойлашган музей Россияда энг кўп ташриф буюриладиган музейлардан бири ҳисобланади.
Унинг экспозицияси ўзбекистонлик меҳмонлар учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга: совет атом лойиҳасини хомашё билан таъминлаган дастлабки уран конлари қаторида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидаги конлар ҳам тилга олинади.
Бугун бу умумий тарих янги босқичда давом этмоқда. “Росатом” Жиззах вилоятида Ўзбекистоннинг биринчи кам қувватли атом электр станцияси лойиҳасини амалга оширмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик фан, таълим ва атом саноати учун мутахассислар тайёрлаш соҳаларида ҳам кенгаймоқда.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Делегация Агентства Узатом и Дирекции по строительству АЭС совершила рабочую поездку в Москву.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2026
"Ўзатом" Москвада "Росатом" билан ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди
Янгиликлар лентаси
0