https://sputniknews.uz/20260725/ozatom-moskvada-rosatom-bilan-ishchi-guruh-tuzishga-kelishib-oldi-59276152.html
"Ўзатом" Москвада "Росатом" билан ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди
"Ўзатом" Москвада "Росатом" билан ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Ишчи гуруҳ Жиззахда қурилаётган АЭС лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни ташкиллаштириш билан шуғулланади. 25.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-25T18:15+0500
2026-07-25T18:15+0500
2026-07-25T18:15+0500
аэс
жиззах
россия
ўзбекистон
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
атом энергетикаси
росатом
ўзатом
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/19/59275243_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_aa1addd07f89afcee765c98a924235a0.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. "Ўзатом" агентлиги ва АЭС қурилиши дирекцияси делегацияси 22–23 июль кунлари Москвада "Росатом" мутахассислари билан Жиззах АЭСининг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди. "Росатом" корпорациясининг капитал қурилиш бўйича директори Дмитрий Волков ҳамда экспертлик органи вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашув якунида қўшма ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур ишчи гуруҳ Ўзбекистон ва Россия томонлари ўртасидаги ишларни мувофиқлаштириш ҳамда тегишли экспертиза хулосаларини олиш билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этишни таъминлайди.Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси вакиллари Атом саноати қурилиш комплекси ташкилотлари ассоциацияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказди. Музокаралар давомида асосий эътибор Ассоциацияга аъзо компаниялар билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамкорликни ташкил этиш масалаларига қаратилди.Ундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси вакиллари Москвада Венгриянинг MVM EGI Zrt. компанияси вакили билан ҳам учрашув ўтказди. Унда қуруқ градирняларни барпо этиш масалаларни ҳал этиш бўйича яқин истиқболдаги амалий қадамлар белгилаб олинди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/19/59275243_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_770492232975abc841cdc3e2cf20dc2d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аэс, жиззах, россия, ўзбекистон, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, росатом, ўзатом
аэс, жиззах, россия, ўзбекистон, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, росатом, ўзатом
"Ўзатом" Москвада "Росатом" билан ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди
Ишчи гуруҳ Жиззахда қурилаётган АЭС лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни ташкиллаштириш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. "Ўзатом" агентлиги ва АЭС қурилиши дирекцияси делегацияси 22–23 июль кунлари Москвада "Росатом" мутахассислари билан Жиззах АЭСининг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.
Учрашувда лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби, шунингдек, миллий мутахассислар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.
"Росатом" корпорациясининг капитал қурилиш бўйича директори Дмитрий Волков ҳамда экспертлик органи вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашув якунида қўшма ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувга эришилди.
Мазкур ишчи гуруҳ Ўзбекистон ва Россия томонлари ўртасидаги ишларни мувофиқлаштириш ҳамда тегишли экспертиза хулосаларини олиш билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этишни таъминлайди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси вакиллари Атом саноати қурилиш комплекси ташкилотлари ассоциацияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказди. Музокаралар давомида асосий эътибор Ассоциацияга аъзо компаниялар билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамкорликни ташкил этиш масалаларига қаратилди.
Ундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси вакиллари Москвада Венгриянинг MVM EGI Zrt. компанияси вакили билан ҳам учрашув ўтказди. Унда қуруқ градирняларни барпо этиш масалаларни ҳал этиш бўйича яқин истиқболдаги амалий қадамлар белгилаб олинди.