https://sputniknews.uz/20260729/uzbekistan-hayvon-osimlik-baza-59341046.html
Ўзбекистонда ноёб ҳайвон ва ўсимликлар ягона рақамли база орқали кузатилади
Ўзбекистонда ноёб ҳайвон ва ўсимликлар ягона рақамли база орқали кузатилади
Sputnik Ўзбекистон
ECODATA платформасида Ўзбекистондаги ноёб ҳайвон ва ўсимликлар, қўриқхоналар, ўрмонлар ва сув ҳавзалари ҳақидаги маълумотлар жамланади. Келгусида фуқаролар ҳам кузатув натижаларини юбора олади.
2026-07-29T10:47+0500
2026-07-29T10:47+0500
2026-07-29T10:47+0500
экология
бмт
экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
ҳайвонлар
ҳайвонот олами
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1d/59340821_0:716:1480:1549_1920x0_80_0_0_242cad2053e25eb79f4ad707785552f2.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистонда биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳақидаги маълумотларни бирлаштирувчи ECODATA рақамли платформаси ишга туширилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси матубот хизмати хабар берди.Платформа Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғарма билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. У 7 та асосий модуль ва 60 дан ортиқ боғланган жадвалдан иборат бўлиб, 12 та вилоят ҳамда Қорақалпоғистонни қамраб олган.ECODATAда ҳайвонот ва ўсимлик турлари, Қизил китобга киритилган ноёб турлар, қўриқхоналар, миллий табиат боғлари, ўрмонлар, сув ҳавзалари ва яйловлар ҳақидаги маълумотлар жамланади.Тизим турларнинг сони ва тарқалишидаги ўзгаришларни кузатиш, ҳудудлар кўрсаткичларини таққослаш ҳамда экологик қарорларни маълумотлар асосида қабул қилишга ёрдам беради.Интернет бўлмаган жойда маълумот қурилмада сақланиб, алоқа тиклангач марказий база билан автоматик синхронланади.Келгусида фуқаролар ва тадқиқотчилар ҳам ҳайвон ёки ўсимлик суратини координатаси билан тизимга юбориши мумкин бўлади. Тур аниқланмаса, маълумот мутахассислар текширувига берилади.ECODATA табиий ресурслардан фойдаланиш лимитларини ҳисоблаш ва мониторинг натижаларини таҳлил қилишда ҳам қўлланади. Кейинчалик ноёб турлар сони кескин камайганда автоматик огоҳлантириш, иқлим таъсирини баҳолаш ҳамда халқаро ахборот тизимлари билан интеграция қилиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260119/uzbekistan-qizil-kitob-chiqarilish-qoshilish-54997708.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1d/59340821_0:679:1480:1789_1920x0_80_0_0_eda1681a74305016b59b55d0c4cf91c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
экология , бмт, экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, ҳайвонлар, ҳайвонот олами, ўзбекистон, жамият
экология , бмт, экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, ҳайвонлар, ҳайвонот олами, ўзбекистон, жамият
Ўзбекистонда ноёб ҳайвон ва ўсимликлар ягона рақамли база орқали кузатилади
ECODATA қўриқхоналар, ўрмонлар, сув ҳавзалари ҳамда ноёб ҳайвон ва ўсимликлар ҳақидаги маълумотларни ягона базага жамлайди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистонда биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳақидаги маълумотларни бирлаштирувчи ECODATA рақамли платформаси ишга туширилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси матубот хизмати хабар берди.
Платформа Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғарма билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. У 7 та асосий модуль ва 60 дан ортиқ боғланган жадвалдан иборат бўлиб, 12 та вилоят ҳамда Қорақалпоғистонни қамраб олган.
ECODATAда ҳайвонот ва ўсимлик турлари, Қизил китобга киритилган ноёб турлар, қўриқхоналар, миллий табиат боғлари, ўрмонлар, сув ҳавзалари ва яйловлар ҳақидаги маълумотлар жамланади.
Тизим турларнинг сони ва тарқалишидаги ўзгаришларни кузатиш, ҳудудлар кўрсаткичларини таққослаш ҳамда экологик қарорларни маълумотлар асосида қабул қилишга ёрдам беради.
Платформанинг муҳим имкониятларидан бири — кузатув натижаларини бевосита табиий ҳудуддан киритиш. Мутахассислар GPS координаталари, фотосуратлар ва қўшимча материалларни мобил қурилма орқали базага жўнатиши мумкин бўлади.
Интернет бўлмаган жойда маълумот қурилмада сақланиб, алоқа тиклангач марказий база билан автоматик синхронланади.
Келгусида фуқаролар ва тадқиқотчилар ҳам ҳайвон ёки ўсимлик суратини координатаси билан тизимга юбориши мумкин бўлади. Тур аниқланмаса, маълумот мутахассислар текширувига берилади.
ECODATA табиий ресурслардан фойдаланиш лимитларини ҳисоблаш ва мониторинг натижаларини таҳлил қилишда ҳам қўлланади. Кейинчалик ноёб турлар сони кескин камайганда автоматик огоҳлантириш, иқлим таъсирини баҳолаш ҳамда халқаро ахборот тизимлари билан интеграция қилиш режалаштирилган.