https://sputniknews.uz/20260729/nukus-qozonxona-modernizatsiya-59337874.html
Нукусдаги қозонхона модернизация қилинади, навбатда яна 4 та шаҳар
Нукусдаги қозонхона модернизация қилинади, навбатда яна 4 та шаҳар
Sputnik Ўзбекистон
Давлат-хусусий шериклик асосида Нукус қозонхонаси когенерация технологияси билан янгиланади. Лойиҳага 20 млн доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб қилиниб, мажмуа 2028 йил февралда тўлиқ ишга туширилади.
2026-07-29T09:22+0500
2026-07-29T09:22+0500
2026-07-29T10:01+0500
шавкат мирзиёев
жамият
иситиш тизими
уй-жой коммунал хизмати
кўп квартирали уйлар
қорақалпоғистон
нукус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1d/59337530_0:181:1900:1250_1920x0_80_0_0_eaf80549790dc203ff0c8da6bac38eb8.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги марказий қозонхонани давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.1976 йилда қурилган қозонхона ҳозир асосан ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатмоқда. Унда 1 гигакалория иссиқлик ишлаб чиқариш учун қарийб 153 куб метр табиий газ ва 30 киловатт-соат электр энергияси сарфланади.Лойиҳа қозонхонани когенерация технологиялари асосида модернизация қилишни назарда тутади. Янги мажмуанинг асосий кўрсаткичлари:Шунингдек, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларнинг ички иситиш тизимлари тикланиб, зарур газ ва электр инфратузилмаси янгиланади.Биринчи босқичда 136 та кўп қаватли уйдаги қарийб 6 минг хонадон, яъни 23 минг нафар аҳоли ҳамда 40 та ижтимоий объект марказлашган иссиқлик таъминотига уланади. Кейинги босқичларда Нукусдаги барча кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини қамраб олиш режалаштирилган.Дастлабки босқичга 20 миллион доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинади. Мажмуани 2028 йил февралда тўлиқ ишга тушириш мўлжалланган.Модернизация натижасида:Нукусдаги тажриба асосида Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Зарафшон шаҳарларидаги қозонхоналарни ҳам модернизация қилиш таклиф этилди.
https://sputniknews.uz/20251216/issiqlik-elektr-yangi-stantsiya-54209829.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1d/59337530_0:0:1688:1266_1920x0_80_0_0_d076b1c3059e18431025836f94402ebf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, жамият, иситиш тизими, уй-жой коммунал хизмати, кўп квартирали уйлар, қорақалпоғистон, нукус
шавкат мирзиёев, жамият, иситиш тизими, уй-жой коммунал хизмати, кўп квартирали уйлар, қорақалпоғистон, нукус
Нукусдаги қозонхона модернизация қилинади, навбатда яна 4 та шаҳар
09:22 29.07.2026 (янгиланди: 10:01 29.07.2026) Биринчи босқичда Нукусдаги 23 минг аҳоли ҳамда 40 та ижтимоий объект марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олинади.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги марказий қозонхонани давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
1976 йилда қурилган қозонхона ҳозир асосан ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатмоқда. Унда 1 гигакалория иссиқлик ишлаб чиқариш учун қарийб 153 куб метр табиий газ ва 30 киловатт-соат электр энергияси сарфланади.
Лойиҳа қозонхонани когенерация технологиялари асосида модернизация қилишни назарда тутади.
Бу технология битта ёқилғи манбаидан бир вақтнинг ўзида иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш, харажатлар ҳамда зарарли чиқиндиларни камайтириш имконини беради.
Янги мажмуанинг асосий кўрсаткичлари:
соатига 34,4 гигакалория иссиқлик ишлаб чиқариш;
21,5 мегаватт электр энергияси қуввати;
28 километр иссиқлик тармоғини қуриш;
189 та индивидуал иссиқлик пунктини ўрнатиш.
Шунингдек, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларнинг ички иситиш тизимлари тикланиб, зарур газ ва электр инфратузилмаси янгиланади.
Биринчи босқичда 136 та кўп қаватли уйдаги қарийб 6 минг хонадон, яъни 23 минг нафар аҳоли ҳамда 40 та ижтимоий объект марказлашган иссиқлик таъминотига уланади. Кейинги босқичларда Нукусдаги барча кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини қамраб олиш режалаштирилган.
Дастлабки босқичга 20 миллион доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинади. Мажмуани 2028 йил февралда тўлиқ ишга тушириш мўлжалланган.
қозонхонанинг фойдали иш коэффициенти 80 фоиздан 91 фоизга ошади;
иссиқлик ишлаб чиқариш ҳажми бир неча ўн баробар кўпаяди;
йилига 172 минг мегаватт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади;
12,2 миллион куб метр табиий газ тежалади;
атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар камаяди.
Нукусдаги тажриба асосида Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Зарафшон шаҳарларидаги қозонхоналарни ҳам модернизация қилиш таклиф этилди.