Мирзиёев Остонада "Келажак ўйинлари — 2026" очилиш маросимида иштирок этди

© Sputnik КазахстанЦеремония открытия "Игр будущего 2026" началась в Астане
Церемония открытия Игр будущего 2026 началась в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2026
Oбуна бўлиш
Остонада 800 нафардан ортиқ спортчи иштирок этадиган ва мукофот жамғармаси 4,65 млн доллар бўлган халқаро турнир бошланди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Останада "Келажак ўйинлари — 2026" халқаро турнирининг расмий очилиш маросими бошланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Барис Арена"да ўтаётган тадбирда иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.
Маросимда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам қатнашмоқда.

"Келажак ўйинлари" 29 июлдан 9 августга қадар Остонада бўлиб ўтади. Турнирда 800 нафардан ортиқ спортчи саккизта йўналиш бўйича 4,65 млн долларлик умумий мукофот жамғармаси учун беллашади.

Мусобақалар дастуридан қуйидаги йўналишлар ўрин олган:
— фижитал баскетбол;
— PUBG BATTLEGROUNDS;
— Dota 2;
— CS 2 асосидаги фижитал шутер;
— фижитал футбол;
— Mobile Legends: Bang Bang;
— фижитал рақс;
— фижитал яккакураш.
Беллашувлар Остонадаги тўртта йирик спорт мажмуасида ўтказилади.
Фижитал спорт рақамли ва анъанавий мусобақаларни бирлаштиради. Масалан, жамоалар дастлаб футбол ёки баскетболнинг виртуал шаклида беллашиб, кейин ўйинни ҳақиқий майдонда давом эттиради. Якуний натижада ҳар икки босқичдаги кўрсаткичлар ҳисобга олинади.
Турнир миллий терма жамоалар эмас, клублар ўртасида ўтказилади. Шу сабабли турли мамлакатлар спортчилари бир клуб таркибида иштирок этиши мумкин.
Мусобақаларда Team Spirit, T1, Team Falcons, Xtreme Gaming, Vici Gaming, Boca Juniors ва Valencia Basket каби таниқли спорт ва киберспорт клублари ҳам қатнашади.
Энг катта мукофот Dota 2 ва PUBG BATTLEGROUNDS мусобақалари учун ажратилган — ҳар бир йўналиш ғолиблари ва совриндорлари ўртасида 1 млн доллардан тақсимланади.
Программист за работой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2026
Самарқандда “хакерлар мусобақаси”: AI хакатонда 400 нафар иштирокчи беллашмоқда
Янгиликлар лентаси
0