Иссиқкўлда вазирлар рақсга тушди — Ўзбекистон маданияти кунлари қандай ўтди?

© Министерство культуры В Иссык-Кульской области Кыргызстана прошли Дни культуры Узбекистана
В Иссык-Кульской области Кыргызстана прошли Дни культуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2026
Oбуна бўлиш
Чўлпонотада икки кун давом этган тадбир гала-концерт билан якунланди. Саҳнага ўзбек санъатининг таниқли вакиллари чиқди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Икки кунлик маданий дастур 27 июль куни Чўлпонота шаҳридаги "Рух Ордо" маданият марказида тантанали равишда очилди. Маросимда икки мамлакат расмийлари, ижодкорлар, санъат жамоалари, маҳаллий аҳоли ва Иссиқкўл меҳмонлари иштирок этди.
Тадбирларда қатнашиш учун Ўзбекистондан қарийб 200 нафар маданият ва санъат вакили келган. Делегация таркибидан таниқли ижрочилар, мусиқачилар, рақс жамоалари ва ижодий зиёлилар ўрин олди.
Маданият кунларининг очилиш концертида Фаррух Зокиров, Камолиддин Ўринбоев, Ойгул Нодирова ва Зулайҳо Бойхонова каби таниқли санъаткорлар саҳнага чиқди. "Навбаҳор" ва "Тумор" рақс ансамбллари ўзбек миллий рақсларини намойиш этди.
28 июль куни Бостери қишлоғидаги "Дордой Номад" этномажмуасида тантанали ёпилиш маросими ва гала-концерт бўлиб ўтди. Унда симфоник оркестр, рақс жамоалари ва ўзбек эстрадасининг таниқли вакиллари иштирок этди.
Озодбек Назарбеков гала-концертда ўзининг машҳур тароналари билан бирга қирғиз тилида ҳам қўшиқ куйлади.
Sputnik Қирғизистон нашрининг хабар беришича, концерт якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон маданият вазирлари Озодбек Назарбеков ҳамда Мирбек Мамбеталиев санъаткорлар билан бирга рақсга тушди.
Кыргызско-узбекский бизнес-форум в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2026
Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланади — 200 нафар ижодкор иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0