Мирзиёев 9 та давлатнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял верительные грамоты у новых послов иностранных государств
Шавкат Мирзиёев принял верительные грамоты у новых послов иностранных государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2026
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 9 давлатнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди ва ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қайд этди
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонда тўққиз хорижий давлатнинг янги тайинланган элчилари ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Италиядан Гуидо де Санктис, Фаластиндан Ваилл Баттрехи, Саудия Арабистонидан Саад Абу Хаймид, Кувайтдан Турки Ал-Мекрад, Жазоирдан Жамила Ашур, Малайзиядан Рафеда бинти Абдул Азиз, Покистондан Муҳаммад Мудассир Типу, Озарбайжондан Рашад Мамедов ва Қозоғистондан Ерали Тугжановнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Давлат раҳбари ҳозирги мураккаб халқаро вазиятда дипломатларнинг масъулияти янада ортаётганини таъкидлади. У ҳар бир элчига мурожаат қилиб, улар вакиллик қилаётган давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Италия билан “яшил” энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларидаги лойиҳаларни давом эттириш, Ломбардия ва Тоскана ҳудудлари билан алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Фаластин масаласида Ўзбекистон “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида тинчликка эришиш тарафдори экани тасдиқланди. Мамлакатнинг Тинчлик кенгашидаги иштироки Ғазони қайта тиклашга кўмаклашишга қаратилгани билдирилди.
Саудия Арабистони билан шаклланган қўшма лойиҳалар портфели 25 млрд долларга етган. Кувайт билан нефть-кимё, инфратузилма ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш, Жазоир билан эса Ҳукуматлараро комиссия тузиш ва имтиёзли савдо битимини имзолаш таклиф этилди.
Малайзия билан ярим ўтказгичлар, нефть-кимё, ислом молияси ва зиёрат туризми йўналишларида катта салоҳият борлиги таъкидланди.
Покистон билан Тошкент — Карачи тўғридан-тўғри авиақатновини йўлга қўйиш, Трансафғон транспорт йўлагини амалга ошириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш устувор вазифалар сифатида белгиланди.
Озарбайжон билан савдо ҳажми 40 фоизга ошган, қўшма корхоналар сони қарийб 450 тага, юк ташиш эса икки баробарга кўпайган. Томонлар инвестиция лойиҳалари портфелини яқин истиқболда 10 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда.
Қозоғистон билан ўзаро савдони 10 млрд долларга етказиш асосий мақсад сифатида белгиланди. Ҳозирда икки мамлакат ўртасида 8 млрд долларлик қўшма инвестиция лойиҳалари портфели шаклланган.
Маросим якунида Шавкат Мирзиёев янги тайинланган элчиларга дипломатик фаолиятида муваффақият тилади.
Саидов принял копии верительных грамот от новых послов Казахстана и Финляндии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2026
Саидов Қозоғистон ва Финляндиянинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0