https://sputniknews.uz/20260728/saidov-kazakhstan-finland-elchilar-qabul-59320354.html
Саидов Қозоғистон ва Финляндиянинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Саидов Қозоғистон ва Финляндиянинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон ва Финляндиянинг янги элчилари билан савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика масалаларини муҳокама қилди.
2026-07-28T10:02+0500
2026-07-28T10:02+0500
2026-07-28T10:05+0500
бахтиёр саидов
ўзбекистон тив
элчи
сиёсат
дипломатия
дипломатлар
қозоғистон
финляндия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1c/59319851_0:315:2560:1755_1920x0_80_0_0_dcdab2acad1828c594cacf8924cfbfbd.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон ва Финляндиянинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиларининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.Қозоғистоннинг янги элчиси Ерали Тугжанов билан учрашувда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Томонлар транспорт ва логистика соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратди.Шунингдек, Бахтиёр Саидов Финляндиянинг янги тайинланган элчиси Ёханна Мария Огреннинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.Учрашувда Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш масалалари кўриб чиқилди.
https://sputniknews.uz/20260727/saidov-elchilar-qabul-59315062.html
қозоғистон
финляндия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1c/59319851_44:0:2517:1855_1920x0_80_0_0_ba6130f2c838c4517bf729d6402e0dfc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бахтиёр саидов, ўзбекистон тив, элчи, сиёсат, дипломатия, дипломатлар, қозоғистон, финляндия
бахтиёр саидов, ўзбекистон тив, элчи, сиёсат, дипломатия, дипломатлар, қозоғистон, финляндия
Саидов Қозоғистон ва Финляндиянинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
10:02 28.07.2026 (янгиланди: 10:05 28.07.2026) Учрашувларда Қозоғистон билан савдо ва логистика, Финляндия билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон ва Финляндиянинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиларининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати
хабар берди.
Қозоғистоннинг янги элчиси Ерали Тугжанов билан учрашувда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар транспорт ва логистика соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Финляндиянинг янги тайинланган элчиси Ёханна Мария Огреннинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш масалалари кўриб чиқилди.