https://sputniknews.uz/20260727/saidov-elchilar-qabul-59315062.html
Саидов Озарбайжон, Аргентина, Гамбия ва Португалиянинг янги элчиларини қабул қилди
Саидов Озарбайжон, Аргентина, Гамбия ва Португалиянинг янги элчиларини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Озарбайжон, Аргентина, Гамбия ва Португалиянинг янги элчиларини қабул қилди. Учрашувларда савдо, инвестиция, транспорт ва сиёсий мулоқот масалалари муҳокама қилинди.
2026-07-27T18:47+0500
2026-07-27T18:47+0500
2026-07-27T18:47+0500
ўзбекистон тив
бахтиёр саидов
элчи
сиёсат
дипломатия
дипломатлар
қозоғистон
озарбайжон
ўзбекистон
аргентина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1b/59313414_0:255:2560:1695_1920x0_80_0_0_e97ceb148e24f89700e4c2d23eee9a6d.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон, Аргентина, Гамбия ва Португалиянинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиларини қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Озарбайжон элчиси Рашад Мамедов билан учрашувда сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт ва логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.Аргентина элчиси Энрике Игнасио Феррер Виейра билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.Гамбия элчиси Алкали Фанка Контех билан учрашувда икки мамлакат ўртасида ҳали тўлиқ ишга солинмаган имкониятлар, жумладан, савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.Португалия элчиси Сара Мартинш билан апрель ойида Лиссабонда эришилган келишувларни амалга ошириш, иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.Унинг элчилик даврида, 2022 йил 22 декабрда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланган. Атамкулов икки мамлакат муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
https://sputniknews.uz/20260722/malaysia-pakistan-elchi-ishonch-yorliqlar-59196305.html
қозоғистон
ўзбекистон
аргентина
португалия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1b/59313414_92:0:2469:1783_1920x0_80_0_0_885793764851873bc34f1b506e1be7bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тив, бахтиёр саидов, элчи, сиёсат, дипломатия, дипломатлар, қозоғистон, озарбайжон, ўзбекистон, аргентина, португалия
ўзбекистон тив, бахтиёр саидов, элчи, сиёсат, дипломатия, дипломатлар, қозоғистон, озарбайжон, ўзбекистон, аргентина, португалия
Саидов Озарбайжон, Аргентина, Гамбия ва Португалиянинг янги элчиларини қабул қилди
Бахтиёр Саидов Озарбайжон, Аргентина, Гамбия ва Португалиянинг янги элчиларини қабул қилиб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон, Аргентина, Гамбия ва Португалиянинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиларини қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Озарбайжон элчиси Рашад Мамедов билан учрашувда сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт ва логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Аргентина элчиси Энрике Игнасио Феррер Виейра билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Гамбия элчиси Алкали Фанка Контех билан учрашувда икки мамлакат ўртасида ҳали тўлиқ ишга солинмаган имкониятлар, жумладан, савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.
Португалия элчиси Сара Мартинш билан апрель ойида Лиссабонда эришилган келишувларни амалга ошириш, иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шу куни Саидов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Қозоғистон элчиси Бейбут Атамкуловни ҳам қабул қилди.
Унинг элчилик даврида, 2022 йил 22 декабрда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланган. Атамкулов икки мамлакат муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.