Сабиров: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро савдо ҳажмини 2 млрд долларга етказмоқчи

© Sputnik / Мээримай АлыбековаГлава Национального агентства по инвестициям при президенте Киргизии Равшанбек Сабиров
Глава Национального агентства по инвестициям при президенте Киргизии Равшанбек Сабиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳалари орқали ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказмоқчи.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий инвестиция агентлиги раҳбари Равшанбек Сабиров Бишкекдаги Қирғизистон–Ўзбекистон бизнес форумида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон.
Сабировнинг сўзларига кўра, қўшма ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда чиқиш савдо ҳажмини оширишга ёрдам беради.
"Бугунги кунда Ўзбекистон Қирғизистон учун инвестиция соҳасидаги асосий стратегик ҳамкорлардан биридир", — деди Сабиров.
Қирғизистон ўзбекистонлик инвесторларни энергетика, агросаноат, қурилиш, фармацевтика, рақамли иқтисодиёт ва хизматлар соҳаларидаги лойиҳаларга жалб этишдан манфаатдор. Қўшма ишлаб чиқариш кластерлари ва саноат майдончаларини ташкил этиш ҳам устувор йўналишлардан бири сифатида кўрсатилди.
Ҳамкорликнинг амалий лойиҳаларидан бири Жалолобод ва Наманган вилоятлари чегарасида барпо этилган савдо-логистика марказидир.

"Қирғиз эко экспорт" компанияси бош директори Уланбек Максимбековнинг маълум қилишича, марказ ҳудудида 12 минг квадрат метрдан ортиқ объектлар қурилган. Йўллар ва кўприклар барпо этилган, электр тармоғи ўтказилган.

Лойиҳа негизида кичик иқтисодий зона ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Биринчи босқичда у савдо майдони сифатида ишлаши, кейинчалик эса қўшма корхоналар ва ишлаб чиқариш қувватлари жойлаштирилиши режалаштирилган.
Максимбековга кўра, ҳозир икки томон ўртасида музокаралар давом этмоқда. Янги марказ Наманган ҳамда Жалолобод тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Садыр Жапаров ознакомился с проектом парка Достук. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон чегараси туташган ҳудудда савдо парки қурилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0