ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари туташган ҳудудда 100 гектарлик халқаро савдо-иқтисодий парк ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилди.Қирғизистон президенти Садир Жапаров Баткен вилоятига ташрифи давомида “Дўстлик” стеласи ва “Достук” халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси билан танишди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.Лойиҳа уч давлат — Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари туташган ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ушбу ҳудудда туристик инфратузилмани ривожлантириш, халқаро маданий тадбирлар, этнофестиваллар ва кўргазмалар ўтказиш режалаштирилган.Садир Жапаров лойиҳани амалга ошириш уч давлатнинг яқин ҳамкорлиги ва ўзаро қўллаб-қувватлашига боғлиқ эканини таъкидлади. Унинг фикрича, “Достук” парки савдо ва инвестициялар учун йирик майдонга, шунингдек, Марказий Осиё халқлари ўртасидаги ишонч ва ҳамкорлик рамзига айланиши мумкин.
Қирғизистонда Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси яқинида савдо, логистика, ишлаб чиқариш ва туризм зоналарини қамраб олган парк лойиҳаси кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари туташган ҳудудда 100 гектарлик халқаро савдо-иқтисодий парк ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Баткен вилоятига ташрифи давомида “Дўстлик” стеласи ва “Достук” халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси билан танишди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа уч давлат — Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари туташган ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Садыр Жапаров ознакомился с проектом парка "Достук".
Мажмуа таркибида маъмурий, туристик, логистика, ишлаб чиқариш, савдо ва парк ҳудудлари бўлиши кўзда тутилган. Лойиҳа савдо-логистика алоқаларини ривожлантириш, инвестиция жалб этиш ва чегараолди савдосини кенгайтиришга қаратилган.
Ушбу ҳудудда туристик инфратузилмани ривожлантириш, халқаро маданий тадбирлар, этнофестиваллар ва кўргазмалар ўтказиш режалаштирилган.
Садир Жапаров лойиҳани амалга ошириш уч давлатнинг яқин ҳамкорлиги ва ўзаро қўллаб-қувватлашига боғлиқ эканини таъкидлади. Унинг фикрича, “Достук” парки савдо ва инвестициялар учун йирик майдонга, шунингдек, Марказий Осиё халқлари ўртасидаги ишонч ва ҳамкорлик рамзига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 31 март куни Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари уч давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. Ушбу нуқта Фарғона водийсида жойлашган бўлиб, Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти, Қирғизистоннинг Баткен вилояти ва Тожикистоннинг Суғд вилоятини боғлайди.