Ўзбекистон Хитой энг кўп қурилиш шартномалари тузган давлатлар орасида етакчилардан бўлди
Ўзбекистон Хитой энг кўп қурилиш шартномалари тузган давлатлар орасида етакчилардан бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Фудань университети ҳузуридаги марказ ҳисоботига кўра, 2026 йил биринчи ярмида Хитой компанияларининг Ўзбекистондаги қурилиш шартномалари $5,5 млрдга етди. Бу Марказий Осиёдаги энг йирик кўрсаткичлардан бири бўлди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. 2026 йилнинг биринчи ярмида Хитой компанияларининг Ўзбекистондаги қурилиш шартномалари ҳажми 5,5 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Фудань университети ҳузуридаги Green Finance & Development Center ҳисоботида айтилди.Ҳисоботга кўра, мазкур кўрсаткич Ўзбекистонни "Бир камар, бир йўл" ташаббуси доирасида Хитой қурилиш лойиҳалари энг фаол амалга оширилаётган мамлакатлар қаторига олиб чиқди.Қурилиш шартномалари ҳажми бўйича Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА ва Қувайтдан кейин тўртинчи ўринни эгаллади.Тадқиқот муаллифлари бу ўсишни минтақада инфратузилма ва энергетика лойиҳаларига талаб сақланиб қолаётгани билан изоҳлаган.Шу билан бирга, ҳисоботда гап тўғридан-тўғри инвестициялар ҳақида эмас, айнан қурилиш шартномалари қиймати ҳақида кетаётгани қайд этилган.
"Бир камар, бир йўл" доирасида Ўзбекистондаги Хитой қурилиш шартномалари йилнинг биринчи ярмида 5,5 млрд долларга етди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. 2026 йилнинг биринчи ярмида Хитой компанияларининг Ўзбекистондаги қурилиш шартномалари ҳажми 5,5 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Фудань университети ҳузуридаги Green Finance & Development Center ҳисоботида айтилди.
Ҳисоботга кўра, мазкур кўрсаткич Ўзбекистонни "Бир камар, бир йўл" ташаббуси доирасида Хитой қурилиш лойиҳалари энг фаол амалга оширилаётган мамлакатлар қаторига олиб чиқди.
Қурилиш шартномалари ҳажми бўйича Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА ва Қувайтдан кейин тўртинчи ўринни эгаллади.
Марказий Осиёда эса Хитой қурилиш шартномаларининг умумий ҳажми йилнинг биринчи ярмида 174 фоизга ўсиб, 13,2 млрд долларга етган.
Тадқиқот муаллифлари бу ўсишни минтақада инфратузилма ва энергетика лойиҳаларига талаб сақланиб қолаётгани билан изоҳлаган.
Шу билан бирга, ҳисоботда гап тўғридан-тўғри инвестициялар ҳақида эмас, айнан қурилиш шартномалари қиймати ҳақида кетаётгани қайд этилган.
Маълумот учун: Green Finance & Development Center — Хитойнинг "Бир камар, бир йўл" ташаббуси доирасидаги инвестиция ва қурилиш фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб борадиган тадқиқот маркази.