Хитой компанияси Андижон вилоятида 3000 гектарда помидор етиштиради

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишПомидоры на прилавке
Помидоры на прилавке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2026
Oбуна бўлиш
3000 гектарда етиштирилган помидор маҳсулотлари ЕИга, жумладан, Испанияга экспорт қилинади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойнинг "Xinjiang Huize Group" компанияси вакиллари билан учрашди. Мулоқотда 100 миллион долларлик агросаноат лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа доирасида Андижон вилоятидаги 3 минг гектар майдонда интенсив усулда помидор етиштириш йўлга қўйилади. Ҳар гектардан 150 тоннагача ҳосил олиш режалаштирилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, бу йилига 450 минг тоннагача помидор етиштириш имконини беради.
Шунингдек, Улуғнор туманида замонавий қайта ишлаш мажмуаси барпо этилади. Корхона биринчи босқичда кунига 1200 тонна помидорни қайта ишлаб, томат пастаси, кетчуп, табиий шарбатлар, томат кубиклари ва биотехнологик маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
Ҳокимлик маълумотига кўра, тайёр маҳсулотлар Европа Иттифоқи давлатларига, жумладан, Испанияга экспорт қилинади.
Лойиҳа вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, экспорт ҳажмини ошириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.
В Ташкенте проходит узбекско-китайский бизнес-форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2026
Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми: $21 млрд инвестиция ва Янги Тошкентда Сиань шаҳарчаси
Янгиликлар лентаси
0