ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Швейцария Федерал жиноят суди Женевадаги "Lombard Odier" хусусий банкини Гулнора Каримова билан боғлиқ пул ювиш иши бўйича 3 млн швейцар франки миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Швейцариянинг "Swissinfo" нашри хабар берди.Судга кўра, банк собиқ ходимининг пул ювиш ҳаракатларини олдини олиш учун зарур ташкилий чораларни тўлиқ кўрмаган.Швейцария прокуратурасига кўра, Гулнора Каримова "Офис" деб аталган жиноий ташкилотни тузган ва бошқарган. Ташкилот Ўзбекистон телекоммуникация бозорида ишлаган хорижий компаниялардан олинган коррупцион маблағларни яшириш ва хорижий банк ҳисобларига ўтказиш учун ишлатилган.Маблағлар аввал шаффоф бўлмаган молиявий операциялардан ўтказилган, кейин "Офис"га алоқадор компанияларнинг турли мамлакатлардаги банк ҳисобларига, жумладан, "Lombard Odier" банкидаги ҳисобларга тушган.Банкнинг "C." деб кўрсатилган собиқ мижозлар менежери маблағлар коррупциядан келиб чиққан бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи белгиларни билган. Жавобгарлик муддати ўтмаган эпизодларда ҳисобларга 120 млн доллардан ортиқ маблағ киритилган.Каримовага нисбатан иш айбловлар мазмунан рад этилгани учун эмас, процессуал тўсиқ сабаб тугатилди. Суд унинг Ўзбекистонда жазо ўтаётгани ва жавобгарлик муддати тугашидан олдин Швейцарияга келиши ёки экстрадиция қилиниши эҳтимоли йўқлигини билдирди."Lombard Odier" эса шубҳалар ҳақида 2012 йилда Швейцария органларига ўзи хабар берганини ва банкда пул ювишга қарши ички назорат тизими мавжуд бўлганини таъкидлади. Банк суд хулосаларига қўшилмаслигини билдириб, қарор устидан шикоят қилишини маълум қилди.
Швейцария прокуратурасига кўра, Каримова "Офис" жиноий ташкилотига раҳбарлик қилган, "Lombard Odier" банки орқали эса ушбу тузилмага алоқадор маблағлар "ювилган".
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Швейцария Федерал жиноят суди Женевадаги "Lombard Odier" хусусий банкини Гулнора Каримова билан боғлиқ пул ювиш иши бўйича 3 млн швейцар франки миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Швейцариянинг "Swissinfo" нашри хабар берди.
Судга кўра, банк собиқ ходимининг пул ювиш ҳаракатларини олдини олиш учун зарур ташкилий чораларни тўлиқ кўрмаган.
Швейцария прокуратурасига кўра, Гулнора Каримова "Офис" деб аталган жиноий ташкилотни тузган ва бошқарган. Ташкилот Ўзбекистон телекоммуникация бозорида ишлаган хорижий компаниялардан олинган коррупцион маблағларни яшириш ва хорижий банк ҳисобларига ўтказиш учун ишлатилган.
Маблағлар аввал шаффоф бўлмаган молиявий операциялардан ўтказилган, кейин "Офис"га алоқадор компанияларнинг турли мамлакатлардаги банк ҳисобларига, жумладан, "Lombard Odier" банкидаги ҳисобларга тушган.
Банкнинг "C." деб кўрсатилган собиқ мижозлар менежери маблағлар коррупциядан келиб чиққан бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи белгиларни билган.
Собиқ банкир пул ювишда айбдор деб топилиб, шартли равишда 24 ойлик озодликдан маҳрум қилиш жазосини олди. Суд, шунингдек, Швейцариядаги 400 млн франкдан ортиқ активларни мусодара қилишни буюрди.
Каримовага нисбатан иш айбловлар мазмунан рад этилгани учун эмас, процессуал тўсиқ сабаб тугатилди. Суд унинг Ўзбекистонда жазо ўтаётгани ва жавобгарлик муддати тугашидан олдин Швейцарияга келиши ёки экстрадиция қилиниши эҳтимоли йўқлигини билдирди.
"Lombard Odier" эса шубҳалар ҳақида 2012 йилда Швейцария органларига ўзи хабар берганини ва банкда пул ювишга қарши ички назорат тизими мавжуд бўлганини таъкидлади. Банк суд хулосаларига қўшилмаслигини билдириб, қарор устидан шикоят қилишини маълум қилди.
Нашр маълумотига кўра, Швейцария ва Ўзбекистон Гулнора Каримова иши доирасида мусодара қилинган жами 313 млн долларни қайтариш бўйича икки келишув имзолаган. Маблағлар давлат бюджетига тўғридан-тўғри ўтказилмайди — улар БМТнинг "Ишонч" жамғармаси орқали соғлиқни сақлаш ва таълим лойиҳаларига йўналтирилади.