Мирзиёев Янги Тошкентдаги йирик қурилиш лойиҳаларини кўздан кечирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительных работ в Новом Ташкенте
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительных работ в Новом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2026
Oбуна бўлиш
Янги Тошкентда таълим муассасалари, йирик спорт иншоотлари, транспорт-муҳандислик тармоқлари, яшил ҳудудлар ва жамоат маконларини қамраб олган янги шаҳар инфратузилмаси барпо этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарига шаҳарнинг кенг кўламли макети ва рақамли харитаси асосида қурилишларнинг умумий бориши ҳақида ахборот берилди.
Янги Тошкент пойтахтнинг амалдаги ҳудуди билан ягона транспорт тизими орқали боғланади.
Педагогика университетининг янги кампуси
Янги Тошкент қурилишининг биринчи босқичида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг янги кампуси барпо этилмоқда.
Кампус таркибида ўқув бинолари, илмий лабораториялар, ахборот-ресурс маркази, электрон кутубхона, талабалар турар жойлари, спорт ва маданият иншоотлари жойлашади.
Университетда халқаро таълим стандартларини босқичма-босқич жорий этиш, бошқарув тизимини “Янги Ўзбекистон” университети тажрибаси асосида трансформация қилиш режалаштирилган.
Миллий кутубхонанинг янги биноси
Янги Тошкентда Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг тўрт қаватли янги биноси ҳам қурилмоқда. Айни пайтда мажмуадаги қурилиш ва пардозлаш ишларининг 90 фоизи бажарилган.
Умумий майдони 30 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган кутубхона бир вақтнинг ўзида 1 минг 420 нафар китобхонга хизмат кўрсата олади.
Бу ерда китоб фондларини сақлаш, ҳисобга олиш ва хавфсизлигини таъминлаш учун юқори технологияли хоналар ташкил этилади. Фойдаланувчилар халқаро ва миллий йирик кутубхоналарнинг электрон базаларидан онлайн фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, кўзи ожиз фуқаролар учун махсус ўқув ва тадқиқот муҳити, 300 ўринли кафе, галерея, спорт ҳамда дам олиш ҳудудлари барпо этилади.
“Янги Ўзбекистон” университети кампуси
“Янги Ўзбекистон” университетининг янги кампуси 50 гектар майдонда қурилмоқда. Мажмуа 10 минг нафар талабага мўлжалланган.
Кампусда факультетлар ва ректорат бинолари, кутубхона, музей, кўргазма ва мультимедиа заллари, спорт мажмуаси, сузиш ҳавзаси ҳамда талабалар турар жойлари бўлади.
55 минг ўринли футбол стадиони
Янги Тошкентда 55 минг томошабинга мўлжалланган замонавий футбол стадиони ҳам барпо этилмоқда. Унинг қурилиши 2025 йил ноябрда бошланган бўлиб, айни пайтда ишларнинг 65 фоизи бажарилган.
Стадион 2027 йилда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг асосий ареналаридан бири бўлади. Бу ерда мусобақанинг ярим финал ва финал учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.
Олти қаватли спорт мажмуаси ФИФА талабларига мувофиқ қурилмоқда. Стадион ҳудудида учта машғулот майдони ва 5 минг 500 ўринли автотураргоҳ ташкил этилади. Арена яқинида янги метро бекати ҳам барпо қилинади.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с созидательной работой, проводимой в Новом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2025
Мирзиёев Янги Тошкентда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Янгиликлар лентаси
0