https://sputniknews.uz/20251230/mirziyoev-yangi-toshkent-ishlar-tanishish-54572753.html
Мирзиёев Янги Тошкентда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Мирзиёев Янги Тошкентда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда 100 миллион долларлик ер ости автотураргоҳи ва пиёдалар ўтиш йўлаги қурилиши билан танишди. Шунингдек, уй-жой ва рақамли шаҳарсозлик лойиҳалари кўриб чиқилди.
2025-12-30T18:02+0500
2025-12-30T18:02+0500
2025-12-30T18:02+0500
ўзбекистон
қурилиш
шавкат мирзиёев
янги тошкент
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1e/54572527_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_9a5ba62c9755044702b97920543464af.jpg
ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги 100 миллион доллар бўлган, 40 минг квадрат метр майдонни эгаллаган ер ости автотураргоҳи қурилиши ҳамда пиёдалар ўтиш йўлаги барпо этилишини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Лойиҳанинг биринчи босқичида 200 та енгил автомобиль ва 30 та мотоцикл ҳамда скутерни жойлаштириш имконияти яратилади.Энергия тежамкор конструкциялар бинодан фойдаланиш харажатларини камайтиради.Бу ерда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими асосида ишлайдиган платформалар фаолияти ҳам намойиш этилди. Хусусан, давлат шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизими орқали шаҳар ва туманларнинг рақамли бош режалари яратилган. Бугунга қадар 20 та шаҳар, 22 та шаҳарча ва 843 та аҳоли пунктининг рақамли бош режалари ишлаб чиқилган.Мажмуа энергия тежамкор материаллар асосида барпо этилмоқда, яшил ҳудудлар, автотураргоҳлар, автоном иситиш ва қуёш панеллари билан жиҳозланади.Лойиҳа тўлиқ амалга оширилганда Янги Тошкент 2 миллион нафар аҳоли истиқомат қиладиган замонавий мегаполисга айланиши кутилмоқда.Таъкидланишича, тригенерация технологияси шаҳарни марказлашган совитиш ва иситиш билан таъминлайди ва анъанавий қувватларга нисбатан 2 бараваргача кам энергия сарфлайди. Биринчи босқичда иссиқлик учун 75 мегаватт, совитиш тизими учун эса 100 мегаватт қувват яратилади. Шу билан бирга, 17 мегаватт миқдорда қўшимча электр энергияси ҳам ишлаб чиқарилади. Президент, шунингдек, Янги Тошкентнинг қуввати 100 мегаваттга тенг ва Янги Тошкентнинг дастлабки босқичдаги эҳтиёжларини таъминлайдиган биринчи нимстанциясида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.Лойиҳа Хитойнинг “Haocheng Industry Group Limited” компанияси иштирокида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.
https://sputniknews.uz/20251216/issiqlik-elektr-yangi-stantsiya-54209829.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1e/54572527_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9fb6e106296098f611e5882d0c1cd0d6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, президент, янги тошкент, ер ости автотураргоҳи, пиёдалар йўлаги, шаҳарсозлик, инфратузилма, уй-жой қурилиши, “шарқ баҳори” турар жой мажмуаси, рақамли бош режалар, президент матбуот хизмати
шавкат мирзиёев, президент, янги тошкент, ер ости автотураргоҳи, пиёдалар йўлаги, шаҳарсозлик, инфратузилма, уй-жой қурилиши, “шарқ баҳори” турар жой мажмуаси, рақамли бош режалар, президент матбуот хизмати
Мирзиёев Янги Тошкентда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Президент ташриф давомида Янги Тошкентда транспорт инфратузилмаси, маъмурий бинолар, уй-жой мажмуалари ва энергия таъминотига оид лойиҳаларни кўздан кечирди.
ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги 100 миллион доллар бўлган, 40 минг квадрат метр майдонни эгаллаган ер ости автотураргоҳи қурилиши ҳамда пиёдалар ўтиш йўлаги барпо этилишини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳанинг биринчи босқичида 200 та енгил автомобиль ва 30 та мотоцикл ҳамда скутерни жойлаштириш имконияти яратилади.
Шунингдек, Янги Тошкентда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг модуль турдаги янги биноси барпо этилгани маълум қилинди. 1,4 гектар майдонда қурилган мазкур иншоот вазирлик ва унинг тизим ташкилотларини бир жойга жамлаш имконини беради.
Энергия тежамкор конструкциялар бинодан фойдаланиш харажатларини камайтиради.
Бу ерда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими асосида ишлайдиган платформалар фаолияти ҳам намойиш этилди. Хусусан, давлат шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизими орқали шаҳар ва туманларнинг рақамли бош режалари яратилган. Бугунга қадар 20 та шаҳар, 22 та шаҳарча ва 843 та аҳоли пунктининг рақамли бош режалари ишлаб чиқилган.
Шунингдек, Президент Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуаси қурилиши билан ҳам танишди. 95 гектар майдонда барпо этилаётган ушбу лойиҳа доирасида 15 мингга яқин хонадон қурилиши режалаштирилган.
Мажмуа энергия тежамкор материаллар асосида барпо этилмоқда, яшил ҳудудлар, автотураргоҳлар, автоном иситиш ва қуёш панеллари билан жиҳозланади.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилганда Янги Тошкент 2 миллион нафар аҳоли истиқомат қиладиган замонавий мегаполисга айланиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, тригенерация технологияси шаҳарни марказлашган совитиш ва иситиш билан таъминлайди ва анъанавий қувватларга нисбатан 2 бараваргача кам энергия сарфлайди.
Биринчи босқичда иссиқлик учун 75 мегаватт, совитиш тизими учун эса 100 мегаватт қувват яратилади. Шу билан бирга, 17 мегаватт миқдорда қўшимча электр энергияси ҳам ишлаб чиқарилади.
Президент, шунингдек, Янги Тошкентнинг қуввати 100 мегаваттга тенг ва Янги Тошкентнинг дастлабки босқичдаги эҳтиёжларини таъминлайдиган биринчи нимстанциясида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Лойиҳа Хитойнинг “Haocheng Industry Group Limited” компанияси иштирокида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.