https://sputniknews.uz/20260728/davlat-idora-zarar-fuqaro-qoplanish-59325546.html
Давлат идораси етказган зарар: аввал фуқарога қопланади, сўнг айбдордан ундирилади
Давлат идораси етказган зарар: аввал фуқарога қопланади, сўнг айбдордан ундирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тартиби белгиланди. Қонун 2027 йил 28 январдан кучга киради.
2026-07-28T12:57+0500
2026-07-28T12:57+0500
2026-07-28T12:57+0500
янги қонун
мансабдор
жамият
фуқаро
суд
ўзбекистон
конституция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/669/08/6690862_74:2:1001:523_1920x0_80_0_0_ea11cb3b903482bd7a80d4f2d48aa733.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонда давлат органи ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарни қоплашнинг ягона тартиби белгиланди. Президент 27 июль куни тегишли қонунни имзолади.Ҳужжат 2027 йил 28 январдан, яъни расмий эълон қилинганидан олти ой ўтгач кучга киради.Энг асосий ўзгариш — фуқаро давлат идорасининг ноқонуний қарори ёки мансабдорнинг ҳаракатсизлиги туфайли моддий ёхуд маънавий зарар кўрса, товон тўлашнинг аниқ молиявий механизми ишлай бошлайди.Бунинг учун қарор, ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг қонунга хилофлиги, зарар етказилгани ва унинг миқдори суд томонидан тасдиқланиши керак. Тўлов суд қарори асосида берилган ижро варақаси бўйича ҳудудий компенсация жамғармасидан амалга оширилади.Шундан кейин зарар етказилишига ким айбдор экани масаласи кўрилади. Агар аниқ мансабдор шахснинг айби қонуний кучга кирган суд қарори билан тасдиқланса, тўланган маблағни ундан қайтариш механизми ишга тушади. Айбдор товонни ихтиёрий равишда ҳам қоплаши мумкин.Агар компенсация аввал жамғарма маблағидан тўланган бўлса, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги мансабдор ишлаётган ёки аввал ишлаган давлат органига талабнома киритади.Конституциянинг 55-моддасида ҳар ким давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарни давлатдан ундириш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Янги қонун ушбу ҳуқуқни амалга оширишнинг ягона тартибини белгилайди.
https://sputniknews.uz/20260120/mansabdorlar-sud-ishtirok-majburiy-55006242.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/669/08/6690862_123:0:1023:675_1920x0_80_0_0_e16a1d842e83810ca30a60ac7b350157.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги қонун, мансабдор, жамият, фуқаро, суд, ўзбекистон, конституция
янги қонун, мансабдор, жамият, фуқаро, суд, ўзбекистон, конституция
Давлат идораси етказган зарар: аввал фуқарога қопланади, сўнг айбдордан ундирилади
Янги қонун фуқароларга давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори туфайли етган зарарни ундириш тартибини белгилади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонда давлат органи ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарни қоплашнинг ягона тартиби белгиланди. Президент 27 июль куни тегишли қонунни
имзолади.
Ҳужжат 2027 йил 28 январдан, яъни расмий эълон қилинганидан олти ой ўтгач кучга киради.
Энг асосий ўзгариш — фуқаро давлат идорасининг ноқонуний қарори ёки мансабдорнинг ҳаракатсизлиги туфайли моддий ёхуд маънавий зарар кўрса, товон тўлашнинг аниқ молиявий механизми ишлай бошлайди.
Масалан, қонунга хилоф қарор сабаб фуқаронинг мол-мулкига зарар етса, у ортиқча харажат қилса ёки маънавий зиён кўрса, суд орқали пул компенсациясини талаб қилиши мумкин.
Бунинг учун қарор, ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг қонунга хилофлиги, зарар етказилгани ва унинг миқдори суд томонидан тасдиқланиши керак. Тўлов суд қарори асосида берилган ижро варақаси бўйича ҳудудий компенсация жамғармасидан амалга оширилади.
Шундан кейин зарар етказилишига ким айбдор экани масаласи кўрилади. Агар аниқ мансабдор шахснинг айби қонуний кучга кирган суд қарори билан тасдиқланса, тўланган маблағни ундан қайтариш механизми ишга тушади. Айбдор товонни ихтиёрий равишда ҳам қоплаши мумкин.
Агар компенсация аввал жамғарма маблағидан тўланган бўлса, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги мансабдор ишлаётган ёки аввал ишлаган давлат органига талабнома киритади.
Шу тариқа, фуқаро товон олиш учун айбдор мансабдордан пул ундирилишини кутиб ўтирмайди. Аввал суд қарори асосида зарар қопланади, кейин эса тўланган маблағни айбдор томондан қайтариш масаласи ҳал этилади.
Конституциянинг 55-моддасида ҳар ким давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарни давлатдан ундириш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Янги қонун ушбу ҳуқуқни амалга оширишнинг ягона тартибини белгилайди.