https://sputniknews.uz/20260727/uy-joy-subsidiya-59298893.html
Уй-жой субсидиясига аризалар қабули бугун бошланади — кимлар олиши мумкин?
Уй-жой субсидиясига аризалар қабули бугун бошланади — кимлар олиши мумкин?
Sputnik Ўзбекистон
Ипотека субсидиясига ариза кимлар томонидан ва қаерда топширилади, давлат қандай харажатларни қоплайди? Ижобий хабарнома нима учун ҳали банк кредити берилганини англатмайди?
2026-07-27T11:29+0500
2026-07-27T11:29+0500
2026-07-27T11:29+0500
субсидия
ипотека
кредит
банк
жамият
уй
яидхп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45625689_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_4a6010ac3837223e9a74dfd899cec719.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун қўшимча аризалар қабули 27 июл куни соат 15:00 да бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.Аризалар аввал тақдим этилган, аммо амал қилиш муддати давомида фойдаланилмаган субсидия хабарномалари ҳисобидан қабул қилинади. Бундан ташқари:— ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида Ўзбекистон ҳудудида турар жой бўлмаслиги;— оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган ижтимоий мезонларга мос келиши;— кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига жавоб бериши лозим.Субсидия уй-жойнинг тўлиқ нархини қопламайди. Давлат маблағи ипотека бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади.Ариза қаерда топширилади?Аризани:— my.gov.uz портали;— MyGov мобил иловаси;— Давлат хизматлари марказлари орқали топшириш мумкин.My.gov.uz порталида мазкур давлат хизмати бепул кўрсатилади.Ҳарбий тузилмалар ходимлари аризани бевосита Давлат хизматлари марказига бориб топширади.Шунингдек, фуқаронинг кредит тарихини олишга вақтинчалик чеклов ўрнатилмагани текширилиши лозим. Акс ҳолда банк кредит тарихини ўргана олмайди ва бу аризанинг рад этилишига сабаб бўлиши мумкин.Субсидия олиш тўғрисидаги ижобий хабарнома ипотека кредити автоматик равишда ажратилишини англатмайди. Тижорат банки талабгорнинг тўлов қобилияти ва кредит тарихини алоҳида баҳолайди.
https://sputniknews.uz/20260602/yoshlar-imtiyoz-kredit-58031089.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45625689_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_f9225ed82fbc07154f7d763f4305bdc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
субсидия, ипотека, кредит, банк, жамият, уй, яидхп
субсидия, ипотека, кредит, банк, жамият, уй, яидхп
Уй-жой субсидиясига аризалар қабули бугун бошланади — кимлар олиши мумкин?
Ўзбекистонда ипотека субсидияси учун қўшимча аризалар қабули бошланади. Талабгорлар камида 30 ижтимоий балл тўплаши шарт.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун қўшимча аризалар қабули 27 июл куни соат 15:00 да бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати
хабар берди.
Аризалар аввал тақдим этилган, аммо амал қилиш муддати давомида фойдаланилмаган субсидия хабарномалари ҳисобидан қабул қилинади.
Ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолашда камида 30 балл тўплаши керак.
— ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида Ўзбекистон ҳудудида турар жой бўлмаслиги;
— оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган ижтимоий мезонларга мос келиши;
— кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига жавоб бериши лозим.
Субсидия уй-жойнинг тўлиқ нархини қопламайди. Давлат маблағи ипотека бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади.
Ариза қаерда топширилади?
— Давлат хизматлари марказлари орқали топшириш мумкин.
My.gov.uz порталида мазкур давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Ҳарбий тузилмалар ходимлари аризани бевосита Давлат хизматлари марказига бориб топширади.
Ариза топширишдан олдин OneID тизимида иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш учун шахсий маълумотлардан фойдаланишга рухсат берилган бўлиши керак.
Шунингдек, фуқаронинг кредит тарихини олишга вақтинчалик чеклов ўрнатилмагани текширилиши лозим. Акс ҳолда банк кредит тарихини ўргана олмайди ва бу аризанинг рад этилишига сабаб бўлиши мумкин.
Субсидия олиш тўғрисидаги ижобий хабарнома ипотека кредити автоматик равишда ажратилишини англатмайди. Тижорат банки талабгорнинг тўлов қобилияти ва кредит тарихини алоҳида баҳолайди.