Суюлтирилган газ таъминотида нима ўзгаради — президент белгилаган вазифалар

© Пресс-служба президента УзбекистанаВидеоселекторное совещание по приоритетным задачам в топливно-энергетической отрасли
Видеоселекторное совещание по приоритетным задачам в топливно-энергетической отрасли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2026
Oбуна бўлиш
Тадбиркорларга суюлтирилган газни аҳолига етказиб беришга рухсат берилади, эҳтиёжманд оилаларга эса субсидия ажратилади.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида суюлтирилган газ таъминотини такомиллаштириш бўйича янги вазифалар белгиланди.
Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 3,7 млн хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади. Бироқ газни ўз вақтида етказиб бериш муаммоси тўлиқ ҳал этилмаган.
Хусусан, Андижон вилоятига йилнинг биринчи ярмида режадаги 48 минг тонна ўрнига 41 минг тонна газ етказиб берилган. Вилоятдаги 318 та маҳаллада таъминот белгиланган графикдан ортда қолмоқда.
Энди тадбиркорларга ўзи импорт қилган ёки биржадан сотиб олган суюлтирилган газни аҳоли ва бизнес субъектларига етказиб бериш имконияти яратилади. Янги тизим дастлаб Андижон вилоятида жорий этилади.
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга суюлтирилган газ хариди учун субсидия берилади. Йил якунигача бу йўналишда “Андижон тажрибаси” яратилиши белгиланди.
Шунингдек, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини йил охиригача режадаги 520 минг тонна ўрнига 606 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.
Ҳозир газ аҳолига асосан 20 килограммли стандарт баллонларда етказилмоқда. Аммо айрим хонадонларга ойига 5–6 килограмм етарли бўлса, бошқа истеъмолчиларга 30–40 килограмм газ зарур бўлади.
Шу боис газни ташиш, сақлаш ва тарқатиш тизими бир ой ичида хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқилади.
Президент ознакомился с докладом о подготовке нефтегазовой отрасли к осенне-зимнему сезону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Қишда узлуксиз таъминот учун бензин захираси яратилиб, газ тармоқлари таъмирланади
Янгиликлар лентаси
0