Сурхондарё ва Жиззахда қарийб 9 кг гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

© CC0 / Unsplash / Bill OxfordНаручники. Иллюстративное фото
Наручники. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2026
Oбуна бўлиш
Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 8 килограмм 840 грамм гашиш ва каннабис моддалари аниқланди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ўтказилган тадбир давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган дала майдонидан номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 4 килограмм гашиш моддаси аниқланди.
Ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Яна бир тезкор тадбир ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.
Унда Зарбдор туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган шахс Жиззах шаҳрида тўхтатилиб текширилди. Унинг ёнидаги қопдан 4 килограмм 840 грамм каннабис ўсимлиги массаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Ҳозир тергов доирасида жиноятларга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Арестованный в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2026
Тошкентда наркотик тарқатган уч нафар Украина фуқароси қўлга олинди
Янгиликлар лентаси
0