Кобулдаги Ўзбекистон–Афғонистон бизнес форумида қандай келишувларга эришилди

© Хокимият Ферганской областиВстреча заместителя премьер-министра Жамшида Ходжаева с Муллой Абдул Гани Барадаром
Встреча заместителя премьер-министра Жамшида Ходжаева с Муллой Абдул Гани Барадаром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2026
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида Жамшид Ходжаев Афғонистон бош вазири Муҳаммад Ҳасан Охунд ҳамда унинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди. Ташрифнинг марказий тадбири Кобулда ўтказилган Ўзбекистон–Афғонистон бизнес форуми бўлди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матубот хизмати хабар берди.
Форумда икки мамлакатнинг вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, 400 нафардан ортиқ тадбиркор ва инвестор иштирок этди.
Форумнинг асосий натижалари:
тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ва логистика соҳаларидаги лойиҳалар муҳокама қилинди;
икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида B2B учрашувлари ўтказилди;
форум якунида қатор келишув ва шартномалар имзоланди;
Ташриф доирасида Ходжаев Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар билан учрашди. Томонлар савдо, инвестиция, транзит, энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Музокараларда афғон товарларини ташувчи автомобиллар ҳаракатидаги тўсиқларни бартараф этиш, божхона имкониятларини кенгайтириш, визалар беришни соддалаштириш ҳамда Афғонистон маҳсулотларини Марказий Осиё, Россия ва Хитой бозорларига олиб чиқиш масалалари ҳам кўтарилди.
Ўзбекистон томони Афғонистонда ўзбек инвесторлари бошлаган лойиҳаларни жадаллаштириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Жумладан, Ҳайратонда рух рудасини қайта ишлаш бўйича 50 млн долларлик завод қуриш, Афғонистондан гўшт ва пахта импортини ошириш ҳамда тоғ-кон саноати лойиҳаларига сармоя киритиш имкониятлари билдирилди.
Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бош вазири Муҳаммад Ҳасан Охунд билан ҳам учрашди. Музокараларда аввал эришилган савдо ва инвестиция келишувларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Предприниматели Узбекистана и Афганистана подписали соглашения на сумму более 100 млн долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари 100 млн доллардан ортиқ битим имзолади
Янгиликлар лентаси
0