Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари 100 млн доллардан ортиқ битим имзолади

© Ariana NewsПредприниматели Узбекистана и Афганистана подписали соглашения на сумму более 100 млн долларов
Предприниматели Узбекистана и Афганистана подписали соглашения на сумму более 100 млн долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2026
Oбуна бўлиш
Кобулда ўтган бизнес-форумда икки давлат ишбилармонлари 13 та савдо ва инвестиция меморандумини имзолади. Битимларнинг умумий қиймати 100 миллион доллардан ошади
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Кобулда Ўзбекистон ва Афғонистон хусусий сектори вакиллари ўртасида умумий қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бўлган 13 та савдо ва инвестиция меморандуми имзоланди.
Бу ҳақда Ariana News Афғонистон саноат ва савдо вазирлиги вакиллари маълумотига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, Кобулда ўтказилган конференция икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ҳажмини ошириш ва янги сармоявий имкониятларни аниқлашга қаратилган.
Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий тадбирда сўзга чиқиб, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар сўнгги ойларда фаоллашганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистон минтақавий савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва инвесторлар учун қулай муҳит яратиш устида иш олиб бормоқда. Азизий Афғонистонда ишчи кучи ва турли соҳаларда сармоявий имкониятлар мавжудлигини қайд этган.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев эса Афғонистон ишбилармонларини янги минтақавий бозорларга чиқиш учун қўшма инвестиция имкониятларидан фойдаланишга чақирди.
Ariana News маълумотига кўра, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган келишувларнинг умумий қиймати ҳозиргача 1,5 млрд доллардан ошган.
Томонлар ушбу битимлар амалга оширилса, икки давлат ўртасида савдо оқимлари кенгайиши ва Афғонистон иқтисодиётига қўшимча туртки бериши мумкинлигини таъкидламоқда.
Бизнесмены Афганистана и Узбекистана подписали в Кабуле 38 соглашений на $520 млн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2026
Кобулда Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари 520 млн долларлик 38 та битим имзолади
Янгиликлар лентаси
0