https://sputniknews.uz/20260413/uzbekistan-afghanistan-ishbilarmonlar-bitim-56881033.html
Кобулда Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари 520 млн долларлик 38 та битим имзолади
Кобулда Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари 520 млн долларлик 38 та битим имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Кобулда ўтган Афғонистон—Ўзбекистон бизнес-конференциясида икки мамлакат ишбилармонлари умумий қиймати 520 миллион доллардан ортиқ бўлган 38 та савдо ва инвестиция битимини имзолади.
2026-04-13T15:36+0500
2026-04-13T15:36+0500
2026-04-13T15:36+0500
андижон вилояти
шуҳрат абдураҳмонов
битим
савдо
экспорт
импорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0d/56880722_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_eadc750e0856fb836ec08897448ffa4f.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Кобулда бўлиб ўтган Афғонистон—Ўзбекистон хусусий сектор бизнес-конференциясида икки мамлакат ишбилармонлари умумий қиймати 520 миллион доллардан ортиқ бўлган 38 та савдо ва инвестиция битимини имзолади. Бу ҳақда Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси маълум қилди. Имзоланган битимлар паррандачилик, нефть маҳсулотлари, қайта ишлаш саноати, савдо ва инвестиция соҳаларини қамраб олган.Афғонистон савдо ва саноат вазири Нуруддин Азизий хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни олқишлаб, Афғонистонни ўзбек маҳсулотлари учун мос бозор деб атади. У, айниқса, паррандачилик соҳасида қўшма сармоя киритиш имкониятларига урғу бериб, тадбиркорлар учун виза бериш ва транзит тартибларини соддалаштириш зарурлигини қайд этди.Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилган Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ташрифдан мақсад савдо алоқаларини кенгайтириш эканини билдирди. Унинг айтишича, ўзбекистонлик ишбилармонлар афғон ҳамкорлар билан цемент, электр кабеллари, фармацевтика маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқариш каби йўналишларда қўшма лойиҳаларга тайёр.Ушбу форум март ойи охирида Тошкентда Ўзбекистон—Афғонистон бизнес кенгаши тузилганидан кейинги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Кенгашнинг илк йиғинида томонлар ўзаро савдо ҳажмини яқин истиқболда 5 миллиард долларга етказиш мақсадини билдирган эди.
https://sputniknews.uz/20260412/andijan-delegatsiya-afghanistan-tadbirkorlar-muloqot-56862398.html
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0d/56880722_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_7371821eeb3faf5ba5b6368c8317e210.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон, ўзбекистон, кобул, савдо-инвестиция битимлари, шартнома, савдо ва инвестиция палатаси, андижон вилояти, паррандачилик, нефть маҳсулотлари, қайта ишлаш саноати
афғонистон, ўзбекистон, кобул, савдо-инвестиция битимлари, шартнома, савдо ва инвестиция палатаси, андижон вилояти, паррандачилик, нефть маҳсулотлари, қайта ишлаш саноати
Кобулда Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари 520 млн долларлик 38 та битим имзолади
Бизнес-конференцияда имзоланган битимлар паррандачилик, нефть маҳсулотлари, қайта ишлаш саноати, савдо ва инвестицияда Ўзбекистон—Афғонистон иқтисодий алоқаларини кенгайтиришга қаратилди
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Кобулда бўлиб ўтган Афғонистон—Ўзбекистон хусусий сектор бизнес-конференциясида икки мамлакат ишбилармонлари умумий қиймати 520 миллион доллардан ортиқ бўлган 38 та савдо ва инвестиция битимини имзолади. Бу ҳақда Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси
маълум қилди.
Имзоланган битимлар паррандачилик, нефть маҳсулотлари, қайта ишлаш саноати, савдо ва инвестиция соҳаларини қамраб олган.
Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси раҳбари Саид Карим Ҳошимий сўнгги олти ойда икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тоғ-кон саноати, логистика, қурилиш, нефть маҳсулотлари ва энергетика соҳаларида эришилган келишувлар умумий қиймати 1,4 миллиард доллардан ошганини айтди.
Афғонистон савдо ва саноат вазири Нуруддин Азизий хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни олқишлаб, Афғонистонни ўзбек маҳсулотлари учун мос бозор деб атади. У, айниқса, паррандачилик соҳасида қўшма сармоя киритиш имкониятларига урғу бериб, тадбиркорлар учун виза бериш ва транзит тартибларини соддалаштириш зарурлигини қайд этди.
Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилган Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ташрифдан мақсад савдо алоқаларини кенгайтириш эканини билдирди. Унинг айтишича, ўзбекистонлик ишбилармонлар афғон ҳамкорлар билан цемент, электр кабеллари, фармацевтика маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқариш каби йўналишларда қўшма лойиҳаларга тайёр.
Ушбу форум март ойи охирида Тошкентда Ўзбекистон—Афғонистон бизнес кенгаши тузилганидан кейинги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Кенгашнинг илк йиғинида томонлар ўзаро савдо ҳажмини яқин истиқболда 5 миллиард долларга етказиш мақсадини билдирган эди.