Иордания ва Ўзбекистон дунёнинг энг яхши фотографларидан бири Абдулраҳмон Савалҳа нигоҳида
Иордания ва Ўзбекистон дунёнинг энг яхши фотографларидан бири Абдулраҳмон Савалҳа нигоҳида
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Абдулраҳмон Валид Савалҳанинг "Иорданиядан Ўзбекистонга муҳаббат ила" фотокўргазмаси очилди. Экспозиция икки мамлакатнинг мероси, меъморчилиги, табиати ва кундалик ҳаётини бирлаштиради.
Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида иорданиялик фотограф Абдулраҳмон Валид Савалҳанинг "Иорданиядан Ўзбекистонга муҳаббат ила" номли шахсий фотокўргазмаси очилди.Экспозицияда икки мамлакатнинг маданий мероси, меъморчилиги, табиати ва кундалик ҳаёти акс эттирилган.Кўргазма муаллифи — Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иорданиялик профессионал фотограф ва визуал санъат устаси Абдулраҳмон Валид Савалҳа. У 2019 йилдан буён Ўзбекистонда яшайди ва 30 йилдан ортиқ вақт давомида бадиий фотография ҳамда маданий меросни ҳужжатлаштириш билан шуғулланиб келади.Экспозиция томошабинларни Иорданиянинг машҳур ва нисбатан кам танилган диққатга сазовор жойлари билан таништиради. Суратларда қадимий Ас-Салт шаҳри, тарихий Умм-Қайс, Ақаба порти, Ўлик денгиз соҳиллари ҳамда мамлакатнинг бошқа табиий ва меъморий ёдгорликлари акс этган.Шу билан бирга, фотограф Ўзбекистоннинг маданий мероси, тарихий шаҳарлари, меъморчилиги ва кундалик ҳаётини ҳам намойиш этган. Лойиҳада икки халқнинг тарихий ва маънавий яқинлиги мавзуси алоҳида ўрин эгаллайди.Абдулраҳмон Валид Савалҳа Лондон санъат университети таркибидаги Central Saint Martins санъат ва дизайн коллежида "Фотография ва визуал санъат" йўналиши бўйича таҳсил олган ҳамда тасвирий санъат бакалаври даражасини қўлга киритган.Фотограф касбий фаолияти давомида Буюк Британия, Испания, Италия, Чехия, Хитой, Япония, Туркия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда ўтказилган 35 тадан ортиқ халқаро кўргазмада иштирок этган.Унинг шахсий кўргазмалари 2002 йилда Сурияда, 2018 йилда Иорданияда, 2021 йилда ва 2026 йилда икки марта Ўзбекистонда ташкил этилган.У халқаро ва маҳаллий фотофестиваллар ҳамда танловларда ҳакамлик қилади, "Art One Studio" ва "Art Academy"га раҳбарлик қилиб, профессионал фотография бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқади.Муаллиф тақдим этган таржимаи ҳолга кўра, 2004 йилда унинг ишлари ЮНЕСКОнинг олтинчи китобига киритилган. 2021 йилда Араб-Америка академияси унга "Йил шахси" унвонини бериб, фотография соҳасидаги энг нуфузли 100 шахс қаторига киритган.Фотограф 50 тага яқин халқаро мукофот, диплом ва сертификат соҳиби. У FIAP, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Иордания фотографлар жамияти ва Араб фотографлари уюшмаси аъзоси.Абдулраҳмон Савалҳанинг таъкидлашича, кўргазманинг мақсади томошабинларни икки мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш билангина чекланмайди. Лойиҳа халқлар ўртасидаги маданий мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши керак."Иорданиядан Ўзбекистонга муҳаббат ила" лойиҳаси фотографияни тарихий хотирани сақлайдиган, маданиятлар ранг-баранглигини очиб берадиган ва бир-биридан узоқда жойлашган мамлакатлар ўртасидаги умумийликни кўрсата оладиган универсал тил сифатида тақдим этади.
Кўргазма ҳозир жадал ривожланаётган Ўзбекистон ва Иордания муносабатларида янги саҳифа очади.
Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида иорданиялик фотограф Абдулраҳмон Валид Савалҳанинг "Иорданиядан Ўзбекистонга муҳаббат ила" номли шахсий фотокўргазмаси очилди.
Экспозицияда икки мамлакатнинг маданий мероси, меъморчилиги, табиати ва кундалик ҳаёти акс эттирилган.
Кўргазма муаллифи — Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иорданиялик профессионал фотограф ва визуал санъат устаси Абдулраҳмон Валид Савалҳа. У 2019 йилдан буён Ўзбекистонда яшайди ва 30 йилдан ортиқ вақт давомида бадиий фотография ҳамда маданий меросни ҳужжатлаштириш билан шуғулланиб келади.
"Ушбу кўргазма ҳозир жадал ривожланаётган Ўзбекистон ва Иордания муносабатларида янги саҳифа очади. Мен икки мамлакат учун ҳам ўзаро қизиқиш уйғотадиган йўналишларни намойиш этиш мақсадида шу мавзуни танладим", — дейди Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Абдулраҳмон Савалҳа.
Экспозиция томошабинларни Иорданиянинг машҳур ва нисбатан кам танилган диққатга сазовор жойлари билан таништиради. Суратларда қадимий Ас-Салт шаҳри, тарихий Умм-Қайс, Ақаба порти, Ўлик денгиз соҳиллари ҳамда мамлакатнинг бошқа табиий ва меъморий ёдгорликлари акс этган.
Шу билан бирга, фотограф Ўзбекистоннинг маданий мероси, тарихий шаҳарлари, меъморчилиги ва кундалик ҳаётини ҳам намойиш этган. Лойиҳада икки халқнинг тарихий ва маънавий яқинлиги мавзуси алоҳида ўрин эгаллайди.
"Мен Ўзбекистоннинг маданий мероси, тарихи, меъморчилиги ва кундалик ҳаётини, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий алоқаларни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Тарих ва меъморчиликда умумий жиҳатларимиз кўп. Кўргазмада айнан шу ўхшашликларни акс эттиришни истадим", — таъкидлади муаллиф.
Абдулраҳмон Валид Савалҳа Лондон санъат университети таркибидаги Central Saint Martins санъат ва дизайн коллежида "Фотография ва визуал санъат" йўналиши бўйича таҳсил олган ҳамда тасвирий санъат бакалаври даражасини қўлга киритган.
Фотограф касбий фаолияти давомида Буюк Британия, Испания, Италия, Чехия, Хитой, Япония, Туркия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда ўтказилган 35 тадан ортиқ халқаро кўргазмада иштирок этган.
Унинг шахсий кўргазмалари 2002 йилда Сурияда, 2018 йилда Иорданияда, 2021 йилда ва 2026 йилда икки марта Ўзбекистонда ташкил этилган.
Абдулраҳмон Савалҳа — фотография санъати бўйича сертификатланган мураббий ва маърузачи. У БАА, Иордания, Ироқ, Саудия Арабистони ва Ўзбекистонда, шунингдек, онлайн платформалар орқали 300 тадан ортиқ маҳорат дарси, семинар ва маъруза ўтказган.
У халқаро ва маҳаллий фотофестиваллар ҳамда танловларда ҳакамлик қилади, "Art One Studio" ва "Art Academy"га раҳбарлик қилиб, профессионал фотография бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқади.
Муаллиф тақдим этган таржимаи ҳолга кўра, 2004 йилда унинг ишлари ЮНЕСКОнинг олтинчи китобига киритилган. 2021 йилда Араб-Америка академияси унга "Йил шахси" унвонини бериб, фотография соҳасидаги энг нуфузли 100 шахс қаторига киритган.
Фотограф 50 тага яқин халқаро мукофот, диплом ва сертификат соҳиби. У FIAP, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Иордания фотографлар жамияти ва Араб фотографлари уюшмаси аъзоси.
Абдулраҳмон Савалҳанинг таъкидлашича, кўргазманинг мақсади томошабинларни икки мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш билангина чекланмайди. Лойиҳа халқлар ўртасидаги маданий мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши керак.
"Иорданиядан Ўзбекистонга муҳаббат ила" лойиҳаси фотографияни тарихий хотирани сақлайдиган, маданиятлар ранг-баранглигини очиб берадиган ва бир-биридан узоқда жойлашган мамлакатлар ўртасидаги умумийликни кўрсата оладиган универсал тил сифатида тақдим этади.