https://sputniknews.uz/20260726/un-mirziyoev-rezolyutsiya-59285164.html
БМТ Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосидаги резолюцияни қабул қилди
БМТ Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосидаги резолюцияни қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси асосида парламентларни ижтимоий ривожланишга кенгроқ жалб этиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатга 61 давлат ҳаммуаллиф бўлди.
2026-07-26T13:55+0500
2026-07-26T13:55+0500
2026-07-26T13:55+0500
ўзбекистон олий мажлиси сенати
ўзбекистон
тошкент
қонунчилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1a/59284207_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_d4020ebfea1406c17ddc3fa3b244e179.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган парламентларнинг ижтимоий ривожланишдаги ролини кучайтириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.24 июлда қабул қилинган ҳужжатга дунёнинг турли минтақаларини ифодаловчи БМТга аъзо 61 давлат ҳаммуаллиф бўлди.Резолюция парламентларни 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш жараёнига фаол жалб этишни назарда тутади.Ҳужжатда парламентларнинг қуйидаги йўналишлардаги ролига урғу берилган:БМТга аъзо давлатларга парламентларни миллий мажбуриятлар ижросини назорат қилиш, ихтиёрий миллий шарҳларни тайёрлаш ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик қилиш жараёнларига кенгроқ жалб этиш тавсия қилинди.Шунингдек, резолюцияда БМТнинг йирик тадбирларида парламент аъзолари иштирокини кенгайтириш ва ижтимоий ривожланиш натижаларини баҳолаш учун миллий статистика тизимларини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.Ҳужжатда Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси ўтказилгани ҳамда ижтимоий ривожланиш ва ижтимоий адолатга бағишланган Тошкент декларацияси қабул қилингани ҳам эътироф этилган.Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов резолюция мамлакатнинг глобал ижтимоий ривожланиш кун тартибини илгари суриш ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси эканини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20260521/un-central-asia-chegara-masala-etirof-57733404.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1a/59284207_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_15782e9c547c6588d3d1ba23e90a3dd1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон олий мажлиси сенати, ўзбекистон, тошкент, қонунчилик
ўзбекистон олий мажлиси сенати, ўзбекистон, тошкент, қонунчилик
БМТ Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосидаги резолюцияни қабул қилди
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон президенти ташаббуси билан парламентларнинг ижтимоий ривожланишдаги ролини кучайтиришга қаратилган резолюцияни қабул қилди
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган парламентларнинг ижтимоий ривожланишдаги ролини кучайтириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати
хабар берди.
24 июлда қабул қилинган ҳужжатга дунёнинг турли минтақаларини ифодаловчи БМТга аъзо 61 давлат ҳаммуаллиф бўлди.
Резолюция парламентларни 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш жараёнига фаол жалб этишни назарда тутади.
Ҳужжатда парламентларнинг қуйидаги йўналишлардаги ролига урғу берилган:
миллий қонунчиликни такомиллаштириш;
ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш;
камбағалликни қисқартириш;
муносиб бандликни таъминлаш;
сифатли таълим имкониятларини кенгайтириш;
хотин-қизлар ва ёшларнинг парламент фаолиятидаги иштирокини ошириш;
ижтимоий соҳада рақамли технологиялардан фойдаланиш.
БМТга аъзо давлатларга парламентларни миллий мажбуриятлар ижросини назорат қилиш, ихтиёрий миллий шарҳларни тайёрлаш ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик қилиш жараёнларига кенгроқ жалб этиш тавсия қилинди.
Шунингдек, резолюцияда БМТнинг йирик тадбирларида парламент аъзолари иштирокини кенгайтириш ва ижтимоий ривожланиш натижаларини баҳолаш учун миллий статистика тизимларини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Ҳужжатда Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси ўтказилгани ҳамда ижтимоий ривожланиш ва ижтимоий адолатга бағишланган Тошкент декларацияси қабул қилингани ҳам эътироф этилган.
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов резолюция мамлакатнинг глобал ижтимоий ривожланиш кун тартибини илгари суриш ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси эканини таъкидлади.