Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари Киевдаги дрон корхоналари ва Черноморск портига зарба берди

© U.S. NavyПуск ракеты Tomahawk с борта эсминца USS Thomas Hudner ВМС США. Архивное фото
Пуск ракеты Tomahawk с борта эсминца USS Thomas Hudner ВМС США. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2026
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги тунги гуруҳли зарбада Киевдаги дрон ишлаб чиқариш, йиғиш ва сақлаш объектлари ҳамда Черноморск порти инфратузилмаси нишонга олинганини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Россия армияси тунги гуруҳли зарба давомида Киевдаги дрон ишлаб чиқариш, йиғиш ва сақлаш объектлари ҳамда Одесса вилоятидаги Черноморск порти инфратузилмасини нишонга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, Киевдаги “Smart Intelligent Systems” саноат корхонасига зарба берилган. У ерда турли модификациядаги учувчисиз учиш аппаратлари ва уларнинг бутловчи қисмлари ишлаб чиқарилгани айтилмоқда.
Хусусан, корхонада узоқ ва ўрта масофага учувчи дронлар учун корпуслар, электрон компонентлар, навигация асбоблари, оптика ва аккумуляторлар тайёрланган.
Шунингдек, Киевнинг жануби-ғарбидаги дронларни йиғиш ва сақлаш жойи зарарлангани билдирилди. Россия томони маълумотига кўра, у ерда Украина–Америка компанияси мутахассислари иштирокида ойига мингтагача турли дронлар ишлаб чиқарилган.
Улар орасида AQ-400 Scythe, AQ-100 Bayonet ва RQ-100 Scout аппаратлари борлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, Черноморск портида ҳарбий юклар ва ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш ҳамда сақлаш учун фойдаланилган инфратузилма объектларига зарба берилган.
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, гуруҳли зарба юқори аниқликдаги қуруқлик ва ҳаво базасидаги қуроллар билан амалга оширилган
Работа ракетного комплекса Искандер по целям ВСУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Волоховское назоратга олинди, Одесса портларига зарба берилди — Россия Мудофаа вазирлиги
Янгиликлар лентаси
0