Париждаги Президент совринида Ўзбекистон курашчилари 2 та олтин медаль қўлга киритди

© Национальный олимпийский комитет РУзКурашисты Узбекистана завоевали две золотые медали на турнире на приз Президента в Париже
Курашисты Узбекистана завоевали две золотые медали на турнире на приз Президента в Париже - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2026
Oбуна бўлиш
Париждаги Президент соврини учун халқаро турнирда Ўзбекистон курашчилари иккита олтин ва иккита бронза — жами тўртта медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик курашчилар Парижда ўтказилган Президент соврини учун халқаро турнирда иккита олтин ва иккита бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
17–19 июл кунлари бўлиб ўтган Paris Kurash Open мусобақасида дунёнинг 28 мамлакатидан 100 нафардан ортиқ спортчи қатнашди. Беллашувлар эркаклар ўртасида –90 ва +90 килограмм, аёллар ўртасида эса –70 ва +70 килограмм вазн тоифаларида ўтказилди.
© Национальный олимпийский комитет РУзКурашисты Узбекистана завоевали две золотые медали на турнире на приз Президента в Париже
Курашисты Узбекистана завоевали две золотые медали на турнире на приз Президента в Париже - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2026
Курашисты Узбекистана завоевали две золотые медали на турнире на приз Президента в Париже
Ўзбекистон вакилларидан Самандар Садинов –90 килограмм, Шерали Жўраев эса +90 килограмм вазн тоифасида ғолиб бўлди.
Жонибек Қозоқов –90 килограмм, Бекмурод Олтибоев +90 килограмм вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани тўртта медаль билан якунлади.
Мусобақа Халқаро кураш ассоциациясининг рейтинг турнири мақомига эга. Ғолиб ва совриндорларга рейтинг очколари билан бирга пул мукофотлари ҳам берилди.
Ҳар бир вазн тоифаси ғолиби 3 минг, кумуш медаль соҳиби 2 минг, бронза медаль соҳиблари эса минг евродан мукофотланди. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 30 минг еврони ташкил этди.
Узбекистанские борцы вольного стиля завоевали две медали на чемпионате Азии U20 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2026
Ўзбекистон эркин курашчилари U20 Осиё чемпионатида икки медаль олди
Янгиликлар лентаси
0