Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинанинг Запорожье вилоятига ҳужумида 11 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Oбуна бўлиш
Дам олиш масканига уюштирилган ҳужум қурбонлари орасида 4 нафар ёш бола ҳам бор, 8 киши бедарак йўқолган.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Украина Қуролли Кучлари ўтган тунда Запорожье вилоятининг Кириловка қишлоғидаги дам олиш масканига ҳужум қилди, деб хабар берди вилоят раҳбари Евгений Балицкий.
Ҳужум оқибатида жами 16 киши жабрланган, 11 киши қурбон бўлган, улардан 4 нафари болалар. Шунингдек яна 8 киши бедарак йўқолган, дейилади хабарда.
Балицкий қурбонлар ва ярадорларнинг оилаларига ёрдам кўрсатишга ваъда берди. Фавқулодда хизматлар ҳужум содир бўлган жойда ишламоқда ва қутқарув ишлари давом этмоқда.
Вилоят раҳбари сўзларига кўра, душман тинч аҳолини нишонга олаётганини билиб туриб атайлаб ҳужум қилган. Россия Тергов қўмитаси террористик ҳужум бўйича жиноий тергов бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Украина Киров вилоятига берган ракета зарбаси оқибатида 6 киши қурбон бўлган ва 26 киши яраланган эди. Вилоят губернатори Александр Соколов ушбу муносабат билан 3 кунлик мотам эълон қилди.

Россия жавоби

Россия фуқаролик инфратузилмаси ва тинч аҳолига берилган зарбаларга жавобан, Россия Қуролли кучлари Украинанинг ҳарбий инфратузилмаси ва мудофаа саноати корхоналарига узоқ масофали аниқ бошқариладиган қуроллар ва дронлар билан зарба бермоқда.
Хусусан, Одесса ва Измаил портларидаги ҳарбий нишонлар, нефть таъминот омборлари йўқ қилинди. Суми ва Запорожье вилоятларида Украина Қуролли кучларини таъминловчи "Новая пошта" логистика марказлари ва омборхоналарга зарба берилди. Украина Мудофаа вазирлиги юкларини ташиётган бир неча кемалар йўқ қилинди.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 1480 нафар ҳарбий хизматчиларни, 19та жанговар зирҳли машинани, 17та дала артиллерия қуролларини, 78та ҳарбий автомобил ва 1060 та учувчисиз аппаратларни ташкил қилди.
Машина скорой помощи выезжает на вызов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина Ростов вилоятига кенг кўламли дрон ҳужуми уюштирди
Янгиликлар лентаси
0