Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Ростов вилоятига кенг кўламли дрон ҳужуми уюштирди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишМашина скорой помощи выезжает на вызов
Машина скорой помощи выезжает на вызов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўтган тунда Ростов вилояти ва Қримга дрон ҳужуми уюштирилди.
Ростов вилоятига Украина Қуролли Кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида беш киши жароҳат олди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Украина Қуролли Кучлари ўтган тунда Россиянинг Ростов вилоятига кенг кўламли ҳужум уюштирди, деб маълум қилди вилоят губернатори Юрий Слюсар.
"Ҳаво мудофааси кучлари минтақанинг барча туманларида операция ўтказди. Натижада учувчисиз учиш аппаратлари ва ракеталар йўқ қилинди", деб ёзган у Макс платформасида.
Ростов-Донда дрон ҳужумларида тўрт киши ва Красносулинский туманида бир киши жароҳат олди. Уларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилди. Икки киши касалхонага ётқизилди дейилади хабарда.

Ундан ташқари, Украинанинг ўтган тундаги ҳужуми оқибатида Қрим ярим оролининг бир қисми электр таъминотисиз қолди. Челябинск ва Ханти-Мансийск ўлкаларида ҳам дрон хавфи эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Украина Киров вилоятига берган ракета зарбаси оқибатида 6 киши қурбон бўлган ва 26 киши яраланган эди. Вилоят губернатори Александр Соколов ушбу муносабат билан 3 кунлик мотам эълон қилди.

Россия жавоби

Россия фуқаролик инфратузилмаси ва тинч аҳолига берилган зарбаларга жавобан, Россия Қуролли кучлари Украинанинг ҳарбий инфратузилмаси ва мудофаа саноати корхоналарига узоқ масофали аниқ бошқариладиган қуроллар ва дронлар билан зарба бермоқда.

Хусусан, Одесса ва Измаил портларидаги ҳарбий нишонлар, нефть таъминот омборлари йўқ қилинди. Суми ва Запорожье вилоятларида Украина Қуролли кучларини таъминловчи "Новая пошта" логистика марказлари ва омборхоналарга зарба берилди.

Шунингдек, ўтган тунда Россия ҳудудлари устида жами 328та Украина дронлари уриб туширилди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Янгиликлар лентаси
0