Ўзбекистонда уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

© Sputnik / Бахром ХатамовТашкент в преддверии лета: город с высоты мая
Ташкент в преддверии лета: город с высоты мая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2026
Oбуна бўлиш
Ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра камида 30 балл тўплаши, кредит тарихи дастурда иштирок этувчи тижорат банкларидан камида бирининг ички талабларига мос келиши керак.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистонда 27 июлдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олиш учун аризалар қабули бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аризаларни соат 15:00 дан бошлаб жўнатиш мумкин бўлади. Улар ипотека кредитлари бўйича субсидия тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида илгари тақдим этилган, бироқ хабарнома муддати давомида фойдаланилмаган қисм ҳисобидан қабул қилинади.
Субсидия олиш учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра камида 30 балл тўплаши, кредит тарихи дастурда иштирок этувчи тижорат банкларидан камида бирининг ички талабларига мос келиши керак.
Бундан ташқари, ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг номида мамлакатнинг барча ҳудудлари бўйича мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаслиги лозим. Уларнинг ўртача ойлик даромади ҳам белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида қуйидагича бўлиши керак:
Қорақалпоғистон ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан 8 бараваргача (3,431 млн — 10,168 млн сўм);
Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан 9,2 бараваргача (3,431 млн — 11,693 млн сўм).
Субсидия олиш учун қуйидаги усуллар:
Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш;
myGov мобил иловаси;
my.gov.uz порталида, мазкур ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.
Ариза топшириш жараёнида фуқаролар OneID тизимидаги шахсий маълумотларни бошқариш панели орқали банкларга кредит тарихини баҳолаш учун зарур маълумотлардан фойдаланишга рухсат бериши керак.
Шунингдек, кредит тарихини олишга вақтинчалик чеклов ўрнатилмаган бўлиши лозим. Акс ҳолда кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, ариза рад этилиши мумкин.
Ҳарбий тузилмалар ходимлари эса субсидияга ариза топшириш учун бевосита Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши мумкин.
Субсидия олиш жараёнида кредит тарихи баҳоланадиган банклар қаторига “Agrobank”, “Aloqabank”, “Asakabank”, “Asia Alliance Bank”, “Biznesni rivojlantirish banki”, “Hamkorbank”, “Ipak yoʻli”, “Ipotekabank”, “Mikrokreditbank”, “Orient Finans”, “Trastbank”, “Turonbank”, “Xalq banki”, “Oʻzmilliybank”, “Oʻzsanoatqurilishbank” киради.
Ключи от квартиры и калькулятор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2026
Ўн беш йил ишлаган тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия берилади
Янгиликлар лентаси
0