https://sputniknews.uz/20260706/tibbiyot-xodimlar-uy-joy-subsidiya-58845381.html
Ўн беш йил ишлаган тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия берилади
Ўн беш йил ишлаган тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия берилади
Sputnik Ўзбекистон
Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларига уй-жой сотиб олишда дастлабки бадалнинг бир қисми қоплаб берилади.
2026-07-06T09:16+0500
2026-07-06T09:16+0500
2026-07-06T10:13+0500
тиббиёт муассаси
шифокор
ҳамшира
имтиёз
жамият
кредит
уй
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45625689_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_4a6010ac3837223e9a74dfd899cec719.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ҳукумат қарори билан давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди.Низомга кўра, фуқаро рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, мамлакатнинг исталган ҳудудида субсидия дастури доирасида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жойни ипотека кредити асосида сотиб олиши мумкин.Субсидия олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали мурожаат қилинади.Субсидия бир оилага — эр ёки хотиндан фақат бирига — бир марта берилади.Танлов онлайн тарзда ўтказилади. Мезонларга тўлиқ жавоб берган иштирокчилар орасидан ҳар чорак учун белгиланган квота доирасида 125 нафар ғолиб автоматик тасодифий танлаш имконини берувчи веб-сайтлар орқали аниқланади.Субсидия ажратиш ҳақида хабарнома олган ғолиб уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш-пудрат ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.
https://sputniknews.uz/20251110/tibbiyot-islohot-yangi-imtiyoz-53362969.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45625689_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_f9225ed82fbc07154f7d763f4305bdc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тиббиёт муассаси, шифокор, ҳамшира, имтиёз, жамият, кредит, уй, ўзбекистон
тиббиёт муассаси, шифокор, ҳамшира, имтиёз, жамият, кредит, уй, ўзбекистон
Ўн беш йил ишлаган тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия берилади
09:16 06.07.2026 (янгиланди: 10:13 06.07.2026) Субсидия олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинади.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ҳукумат қарори билан давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби
тасдиқланди.
Низомга кўра, фуқаро рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, мамлакатнинг исталган ҳудудида субсидия дастури доирасида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жойни ипотека кредити асосида сотиб олиши мумкин.
Субсидия олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали мурожаат қилинади.
Ариза берувчини баҳолашда унинг амалда давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётгани ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга экани тасдиқланиши шарт.
Субсидия бир оилага — эр ёки хотиндан фақат бирига — бир марта берилади.
Танлов онлайн тарзда ўтказилади. Мезонларга тўлиқ жавоб берган иштирокчилар орасидан ҳар чорак учун белгиланган квота доирасида 125 нафар ғолиб автоматик тасодифий танлаш имконини берувчи веб-сайтлар орқали аниқланади.
Субсидия ажратиш ҳақида хабарнома олган ғолиб уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш-пудрат ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.