https://sputniknews.uz/20260724/token-59234765.html
Давлат қимматли қоғозлари билан токен чиқаришга рухсат берилди
Давлат қимматли қоғозлари билан токен чиқаришга рухсат берилди
Sputnik Ўзбекистон
Барқарор токен қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига боғланган таъминланган криптоактив ҳисобланади. 24.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-24T10:11+0500
2026-07-24T10:11+0500
2026-07-24T10:11+0500
иқтисод
ўзбекистон
криптовалюта
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0b/51890623_0:2:3165:1782_1920x0_80_0_0_44f6f90684c421e7796973ab40121ba1.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистонда барқарор токенларни давлат қимматли қоғозлари билан таъминлаган ҳолда чиқаришга рухсат берилди. Адлия вазирлиги Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди.Ҳужжатга кўра, эндиликда махсус ҳуқуқий режим доирасида барқарор токенларни нафақат миллий ёки хорижий валюта, балки Ўзбекистоннинг давлат қимматли қоғозлари билан ҳам таъминлаган ҳолда чиқаришга рухсат берилади.Қайд этилишича, барқарор токен қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига боғланган таъминланган криптоактив ҳисобланади.Янги тартибга мувофиқ, токенлар таъминоти сифатида Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилган миллий ва (ёки) хорижий валютадаги маблағлар, шунингдек, эмитентга тегишли ҳамда Марказий депозитарий томонидан Марказий банк фойдасига блокланган давлат қимматли қоғозларидан фойдаланилади.Бунда эмитент блокланган давлат қимматли қоғозлари бўйича даромад олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Депо ҳисобварақларини очиш, давлат қимматли қоғозларини блоклаш ва блокдан чиқариш амалдаги депозитар операцияларни юритиш қоидалари асосида амалга оширилади.Шунингдек, алоҳида ҳисобварақдаги маблағлар қолдиғи ҳамда блокланган давлат қимматли қоғозларининг номинал қиймати муомаладаги барча токенларнинг умумий номинал қийматидан кам бўлмаслиги белгиланди.Низомга кўра, барқарор токенлар таъминотини шакллантиришда кредит маблағлари, гаровга олинган активлар ёки бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
https://sputniknews.uz/20260416/kripto-token-chiqarish-ruxsat-56927512.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0b/51890623_377:0:3108:2048_1920x0_80_0_0_e3f8d3906ec51077ecc5ef20ce6e27a7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, криптовалюта
иқтисод, ўзбекистон, криптовалюта
Давлат қимматли қоғозлари билан токен чиқаришга рухсат берилди
Барқарор токен қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига боғланган таъминланган криптоактив ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистонда барқарор токенларни давлат қимматли қоғозлари билан таъминлаган ҳолда чиқаришга рухсат берилди. Адлия вазирлиги Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан
ўтказди.
Ҳужжатга кўра, эндиликда махсус ҳуқуқий режим доирасида барқарор токенларни нафақат миллий ёки хорижий валюта, балки Ўзбекистоннинг давлат қимматли қоғозлари билан ҳам таъминлаган ҳолда чиқаришга рухсат берилади.
Қайд этилишича, барқарор токен қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига боғланган таъминланган криптоактив ҳисобланади.
Янги тартибга мувофиқ, токенлар таъминоти сифатида Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилган миллий ва (ёки) хорижий валютадаги маблағлар, шунингдек, эмитентга тегишли ҳамда Марказий депозитарий томонидан Марказий банк фойдасига блокланган давлат қимматли қоғозларидан фойдаланилади.
Бунда эмитент блокланган давлат қимматли қоғозлари бўйича даромад олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Депо ҳисобварақларини очиш, давлат қимматли қоғозларини блоклаш ва блокдан чиқариш амалдаги депозитар операцияларни юритиш қоидалари асосида амалга оширилади.
Шунингдек, алоҳида ҳисобварақдаги маблағлар қолдиғи ҳамда блокланган давлат қимматли қоғозларининг номинал қиймати муомаладаги барча токенларнинг умумий номинал қийматидан кам бўлмаслиги белгиланди.
Низомга кўра, барқарор токенлар таъминотини шакллантиришда кредит маблағлари, гаровга олинган активлар ёки бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.