Ўн еттита мамлакатга ШҲТ ҳамкори мақоми берилади

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Мулоқот бўйича ҳамкор ва кузатувчилар ўрнига ШҲТ ҳамкорларининг ягона тоифаси бўлади.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатлари ташкилотдаги мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар ва кузатувчилар тоифасини бирхиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилади, улар ҳамкорлар тоифасига киритилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Биз самарали ишладик. Бу кузда Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарликнинг бир қисмидир. Раҳбарлар учун ҳужжатлар лойиҳалари янги хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича универсал марказ, гиёҳвандлик жиноятларига қарши курашиш марказини яратишни назарда тутади. Энди мулоқот бўйича ҳамкорлар ва кузатувчилар ўрнига ШҲТ ҳамкорларининг ягона тоифаси бўлиши ҳақида эълон қилиш турибди”, - деди Лавров журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, ШҲТнинг 10 та аъзосидан ташқари 15 та ҳамкор давлат ва иккита кузатувчи мамлакати бор.
“Ушбу 17 та давлатдан иборат тоифанинг барчаси, умид қиламанки, ҳамкор мақомига ўтишга эътироз билдирмайди” - дея қўшимча қилди Россия ТИВ раҳбари.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.
Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Мўғулистон.
