ШҲТ мамлакатлари виза режимини соддалаштиришни муҳокама қилмоқда

© Sputnik / Табылды КадырбековФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2026
Oбуна бўлиш
Ташкилотга ҳозир Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзо мамлакатлар фуқаролари учун виза режимини соддалаштиришни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.
Ташкилот бош котиби ўринбосари Пяо Янфань Бишкекдаги ШҲТ Ёшлар туризми форуми доирасида яқинда бу мавзуга бағишланган туризм идоралари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтганини маълум қилди.
“Ўйлайманки, фуқароларимиз сафарларини осонлаштириш мақсадида бу йўналишда ишлашни давом эттирамиз”, - деди у.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.

Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.

Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Мўғулистон.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0