Саидов ва Лавров билан учрашди – муҳокама қилинган масалалар

© Telegram-канал/ Baxtiyor SaidovБахтиёр Саидов встретился с министром иностранных дел России Сергеем Лавровым
Бахтиёр Саидов встретился с министром иностранных дел России Сергеем Лавровым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2026
Oбуна бўлиш
Вазирлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг юксак суръатини қайд этишди.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳридаги ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди.

“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг юксак суръатини алоҳида қайд этдик”, - дея ёзди Саидов ўзининг Telegram-каналида.

Таъкидланишича, икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги фаол ва ишончли мулоқот барча йўналишлардаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Вазирлар олий даражада эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро алоқаларни янада кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

“Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдик ҳамда ШҲТ, МДҲ, БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканимизни тасдиқладик”, - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Состоялась встреча Шавката Мирзиёева и Владимира Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2026
Путин Мирзиёевнинг РФ-Ўзбекистон иттифоқчилигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини баҳолади
Янгиликлар лентаси
0