Саидов Чўлпонотада ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди

© Telegram-канал/ Baxtiyor Saidov
Oбуна бўлиш
Йиғилиш якунида ташкилотга аъзо давлатлар вазирлари қатор ҳужжатларни имзолади.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
“Бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш доирасида Ташкилот фаолиятининг устувор йўналишлари, кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, иқтисодий ва транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга оид долзарб масалаларни муҳокама қилдик”, - дея ёзди Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Таъкидланишича, йиғилиш якунида вазирлар қатор ҳужжатларни имзолади.
Анжуман доирасида делегациялар раҳбарлари билан биргаликда рамзий маънога эга бўлган картинани яратиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

1/4
© Telegram-канал/ Baxtiyor Saidov

2/4
© Telegram-канал/ Baxtiyor Saidov

3/4
© Telegram-канал/ Baxtiyor Saidov

4/4
© Telegram-канал/ Baxtiyor Saidov
1/4
© Telegram-канал/ Baxtiyor Saidov
2/4
© Telegram-канал/ Baxtiyor Saidov
3/4
© Telegram-канал/ Baxtiyor Saidov
4/4
© Telegram-канал/ Baxtiyor Saidov
“Ушбу ташаббус ШҲТ маконида ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик руҳини янада мустаҳкамлашга бўлган умумий интилишимизнинг ифодаси бўлди”, - дея таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.
Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Мўғулистон.