https://sputniknews.uz/20260724/mirziyoev-59248231.html
Ҳозир мулоқотни қайта тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим: Мирзиёев АҚШ-Эрон можароси ҳақида
Ҳозир мулоқотни қайта тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим: Мирзиёев АҚШ-Эрон можароси ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Эрон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди, мулоқот чоғида Пезешкиён Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан қутлади. 24.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-24T14:40+0500
2026-07-24T14:40+0500
2026-07-24T14:40+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
ақш – эрон можароси
эрон
масъуд пезешкиён
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/10/59058488_0:0:1900:1069_1920x0_80_0_0_bd3f1eeb0a932c1fdbf0f7d8cfaea2c7.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ минтақасида кескинлик давом этаётганидан жиддий ташвиш билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари эронлик ҳамкасби Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот чоғида маълум қилди.Телефон суҳбати давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинди.Ўзбекистон ва Эрон етакчилари кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.8 июлга ўтар кечаси АҚШ Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги тижорат кемаларига ҳужум қилишда айблаб, унга қарши зарбаларни қайта бошлади. Теҳрон буни эришилган келишувларнинг бузилиши деб баҳолади ва Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий базаларига зарба бера бошлади.Томонлар можарога барҳам беришни назарда тутувчи меморандумни имзолаганидан атиги уч ҳафта ўтиб можаро янада кескин тус олди.
https://sputniknews.uz/20260709/usa-iran-zarba-58920703.html
эрон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/10/59058488_64:0:1752:1266_1920x0_80_0_0_7edc258edad0eb9de8be4df245176b0f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, ақш – эрон можароси, эрон, масъуд пезешкиён, ўзбекистон
сиёсат, шавкат мирзиёев, ақш – эрон можароси, эрон, масъуд пезешкиён, ўзбекистон
Ҳозир мулоқотни қайта тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим: Мирзиёев АҚШ-Эрон можароси ҳақида
Мирзиёев Эрон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди, мулоқот чоғида Пезешкиён Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан қутлади.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ минтақасида кескинлик давом этаётганидан жиддий ташвиш билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари эронлик ҳамкасби Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот чоғида маълум қилди.
“Ўзбекистон етакчиси Яқин Шарқ минтақасида кескинлик давом этаётганидан жиддий ташвиш билдириб, айни пайтда вазминликни сақлаш ва мулоқотни қайта тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади”, - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Телефон суҳбати давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинди.
Ўзбекистон ва Эрон етакчилари кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
8 июлга ўтар кечаси АҚШ Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги тижорат кемаларига ҳужум қилишда айблаб, унга қарши зарбаларни қайта бошлади. Теҳрон буни эришилган келишувларнинг бузилиши деб баҳолади ва Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий базаларига зарба бера бошлади.
Томонлар можарога барҳам беришни назарда тутувчи меморандумни имзолаганидан атиги уч ҳафта ўтиб можаро янада кескин тус олди.